Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

17

МУРОЖААТЛАР ИЗИДАН...


Адлия бўлими томонидан ўрганиш ўтказилганида, факт исботини топди. Оқибатда собий ходимга компенсация пулларини тўлиқ тўлаб берилиши юзасидан туман Санитария-эпидемиология осойишталик марказига тақдимнома киритилди ва М.Бегматова ҳамда қисқартиришга тушган бошқа ходимларнинг 43 585 000 сўм компенсация пуллари тўлиқ тўлаб берилиши таъминланди.

Худди шунингдек, туман адлия бўлими томонидан туман Санитария эпидемиологик озодалик марказида врач вазифасида ишловчи Р.Абдусаломов ва врач ёрдамчиси вазифасида ишловчи Р.Абдураимовларнинг карантин даврида Мирзаобод туманида жойлашган №532-сонли ҳарбий қисм базасида ташкил этилган карантин пунктида хизмат сафарида бўлган бўлсалар-да, 6% миқдорида қўшимча тўловлар тўлаб берилмаганлигидан норози бўлиб қилган мурожаатлари ўрганиб чиқилиб, натижаси юзасидан туман Санитария-эпидемиология осойишталик марказига тақдимнома киритилди.

Натижада фуқаролар Р.Абдусаломовга 2 846 000 сўм,     Р. Р.Абдураимовга 2 044 000 сўм лавозим маошига 6% қўшимча тўловлар тўлаб берилиши таъминланиб, мурожаатлари қаноатлантирилди

Бундан ташқари, туман адлия бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 мартдаги “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5969-сон Фармонига риоя этилиши аҳволини ўрганиш мақсадида Мирзаобод туман Санитария-эпидемиология осойишталик марказида мониторинг ўтказилди. Ўтказилган мониторинг натижасида марказда ишловчи жами 26 нафар ишчи ходимларга карантин даврида ишга жалб этилганлиги учун жами 18 864 000 сўм лавозим маошига 6% қўшимча тўловлар тўлаб берилмаганлиги аниқланди. Туман Санитария-эпидемиология осойишталик марказига киритилган тақдимнома натижасида мазкур ходимларга жами 18 864 000 сўм лавозим маошига 6% қўшимча тўловлар тўлаб берилиши таъминланди.


Ҳамид Аҳмедов,

Мирзаобод туман адлия бўлими бошлиғи