Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Yangiliklar

18
САЙЛОВ ҚОНУНЧИЛИГИ ТАРҒИБОТ ҚИЛИНМОҚДА


Сирдарё вилояти ҳудудларида шу йил май ойида бўлиб ўтадиган Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови олдидан сайлов қонунчилиги тарғиботи қизғин давом этмоқда.

18
САЙЛОВ ҚОНУНЧИЛИГИ ТАРҒИБОТ ҚИЛИНДИ

  Гулистон Давлат университетида фуқаролар йиғини раислари сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишнинг долзарб масалаларига бағишланган  ўқув-семинари бўлиб ўтди.
  Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари)сайловининг ташкилий ва ҳуқуқий асослари тўғрисида бўлиб ўтган  ўқув-семинарига  вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи вилоят комиссияси аъзолари, туман ва шаҳар ҳокимлиги ташкилий-назорат гуруҳи раҳбарлари, фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва ўтказишга  кўмаклашувчи туман ва шаҳар комиссияси раислари,  фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича  туман ва шаҳар бўлимлари раҳбарлари, туман ва шаҳар маҳалла фуқаролари йиғинлари раислари сайловини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича ишчи гуруҳи раҳбарлари таклиф этилдилар.

25
МАЪНАВИЯТЧИЛАР УЧУН ҲУҚУҚИЙ АХБОРОТ СОАТИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 январдаги ПФ-5618 сон “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармони 12-банди ижросини таъминлаш, шунингдек, давлат органлари ва ташкилотлар ходимларининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, соҳага доир қабул қилинган қонун ҳужжатларидан уларнинг хабардорлик даражасини ошириш мақсадида вилоятимиз бўйлаб “Ҳуқуқий ахборот кун”лари, ёшлар учун “Ҳуқуқий ахборот соат”и, ҳатто мактабгача таълим муассасаларида ҳам ҳуқуқий машғулотлар ўтказилмоқда.

19
ҲУҚУҚИЙ ТАРҒИБОТ ТАДБИРЛАРИ ЎЗ САМАРАСИНИ БЕРМОҚДА

Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлимига Сирдарё туманилик Севара Пармановадан мурожаат келиб тушди.  Мурожаатчи Сирдарё тумани 30-сон мактабгача таълим муассасаси мудирасининг хатти-ҳаракатларидан норози бўлиб шикоят қилган.  

Севара Пармановага кўра уни 2019 йил 6 февралда Сирдарё тумани 30-сон мактабгача таълим муассасаси мудирасининг 06-сон буйруғи билан ишга қабул қилишган. Кейинчалик, унинг талаба эканини баҳона қилиб, ишдан бўшатишган.

19
ТАЛАБАЛАРГА ҲУҚУҚИЙ АХБОРОТ СОАТЛАРИ

Жорий йилнинг февраль ойидан бошлаб  Сирдарё вилоят Адлия бошқармаси Гулистон Давлат университети билан имзолаган қўшма чора-тадбирлар режасига биноан   адлия бошқармаси ҳамда Гулистон шаҳар адлия бўлими масъул ходимлари университетнинг барча  факультетларида талабалар учун  “Ҳуқуқий ахборот соати” машғулотларини ўтказиб келмоқдалар.

18
ХОДИМЛАРНИНГ ИШ ҲАҚИ УНДИРИБ БЕРИЛДИ

Ўзбекистон Республикаси  Адлия вазирлиги ташаббуси билан бутун мамлакатимиз бўйлаб ўтказилаётган "Инсон ҳуқуқлари- олий қадрият" лойиҳаси доирасида Сирдарё вилоятида ҳам тизимли ва манзилли тарғибот тадбирлари бўлиб ўтяпти. Шу жумладан, тадбирлар жараёнида фуқаролардан оғзаки ва ёзма мурожаатлар қабул қилиняпти ва жойида ўрганиб чиқилиб, муаммоларни бартараф этиш юзасидан чоралар кўрилмоқда.
Мисол учун, Сирдарё тумани адлия бўлими маҳаллаларда манзилли тарғибот чоғида фуқаро Н.Мавлянова ва бир гуруҳ фуқаролардан ойлик иш ҳақлари вақтида берилмаётганлигидан шикоят қилди.  

18
ҲАММАНИНГ ЎЗ УЙИ ВА ИШИ БЎЛАДИ

Эсимда, бунда ўн йиллар чамаси олдин, вилоят ҳокимлигига кириб кета туриб, кириш йўлагига мўлтиллаб қараб турган уч қизни учратган эдим. Ушбу қизлар кўзимга иссиқ учради, саломлашиб, “ҳа қизлар?” деб сўрагандим, улар худди қариндошларини кўргандек севиниб кетишди. Бирпасда келишдан мақсадларини билиб олдим. Учови ҳам Меҳрибонлик уйи битирувчилари экан, тиббиёт касб-ҳунар коллежини тамомлашган. Коллежда ўқишганда ўқув муассасаси ётоқхонасида яшашган, битиргандан кейин ҳам жой топиша олмаганларидан ётоқхонада қолиб кетишган. Бу орада дугоналарнинг бири ҳомиладор бўлиб, фарзанди дунёга келган. Энди коллеж раҳбарияти ётоқхонани бўшатиб қўйишларини талаб қиляпти экан. Уй сўраб барча ташкилотларга мурожаат қилишган, охири хотин-қизлар қўмитасидан паноҳ сўраб келишган экан. “Бир тарафдан коллеж маъмуриятидан хафамасмиз, бошқалар ҳам ўқишга келишяпти, жой керак, аммо, иккинчи тарафдан...қаерга борамиз?” дея кўз ёш қилишган эди қизлар ўшанда.

11
ДЕМОКРАТИК ИСЛОҲОТЛАР САМАРАСИ ҲУҚУҚИЙ САВОДХОНЛИККА БОҒЛИҚ

Жамоатчилик назорати мамлакатимизда амалга оширилаётган демократик ислоҳотларнинг самараси ва муваффақиятини таъминлашда асосий воситалардан биридир.  Шу боис, Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 12 апрелдаги Жамоатчилик назорати тўғрисидаги  474-сонли  Қонуни мазмун-моҳиятини аҳолининг барча қатламларига етказиш, фуқароларнинг ҳуқуқий саводини чиқариш ва жамоатчилик ташкилотларини фаоллаштириш  давлат ҳокимияти органлари  ҳамда   жамият сиёсий тизимининг бошқа институтлари устидан ҳам жамоатчилик назоратини амалга ошириш имкониятини яратади.

11
ХОДИМНИНГ ИШ ҲАҚИ УНДИРИБ БЕРИЛДИ

Мирзаобод туман адлия бўлими бошлиғи Ҳамид Аҳмедовнинг номига фуқародан ариза тушди. Ушбу мурожаатда фуқаро Усманов Ф. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича вилоят Кенгашида ишлаган даври - 2018 йил ноябрь, декабрь ойлари учун иш ҳақи ҳамда фойдаланмай қолган меҳнат таътилида бериладиган моддий ёрдам ҳамда ноқонуний ушлаб қолинган даромад солиғини қайтариб тўлаб беришда амалий ёрдам сўраган эди.

08
ТАРҒИБОТ ТАДБИРЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

Сирдарё вилояти туман-шаҳар адлия бўлимлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 январдаги "Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида"ги ПФ-5618 сонли Фармонининг 2-иловасида белгилаб берилган Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш концепциясини 2019 йилда самарали амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси”да белгиланган чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан жойларда тинимчиз ҳуқуқий тарғибот олиб бормоқдалар.