Yangiliklar
Сирдарё вилояти адлия бошқармаси бошлиғи Жамшидхон Нуритдинов Гулистон шаҳар “Обод-юрт” маҳалласида сайёр қабул ўтказди. Сайёр қабулда фуқаролардан 17 та мурожаатлар келиб тушди.
Адлия вазирлиги томонидан ҳокимликларда қарорларни “E-qaror” электрон тизими орқали қабул қилишни ташкил этишга кўмаклашиш бўйича тузилган ишчи гуруҳи томонидан Боёвут туманида ҳам ўқув-семинар ташкил этилди.
Бугунги кунда рақамлаштириш, электрон ҳукуматни жорий қилиш босқичма-босқич давлат ташкилотларида жорий қилинмоқда. Хусусан, "E-qaror" электрон тизимини республикамизнинг барча ҳокимликларида жорий этиш орқали ҳокимликлар фаолияти ва иш юритуви шаффофлигини таъминлаш назарда тутилган.
Ховос тумани бободеҳқонлари томонидан жорий қишлоқ хўжалиги мавсумида умид билан 7 минг 57 гектар майдонга қадалган чигит тўлиқ униб чиққан ва биринчи культивация ишлари авж паллада.
"Адлия вазирлиги томонидан ҳокимликларда қарорларни “E-qaror” электрон тизими орқали қабул қилишни ташкил этишга кўмаклашиш бўйича тузилган ишчи гуруҳи томонидан Гулистон шаҳрида ҳам ўқув-семинар ташкил этилди.
«E-qaror» электрон тизимини республикамизнинг барча ҳокимликларида жорий этиш орқали ҳокимликлар фаолияти ва иш юритуви шаффофлигини таъминлаш назарда тутилган. Бу фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликлари поймол бўлиши, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари тизимида коррупция, бошқа ҳуқуқбузарликлар содир этилиши учун шароит яратадиган, шунингдек тадбиркорлик субъектлари учун асоссиз харажатлар қилишга олиб келувчи ортиқча маъмурий ҳамда бошқа чекловларни жорий этадиган қоидалар ва нормалар ўрнатилишининг олдини олишда муҳим аҳамият касб этади.
Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги олдидан
Мамлакатимиз мустақилликка эришганига яқинда 30 йил тўлади. Айнан шунча йилдан буён юртимизда коррупция деган иллатга қарши курашиш долзарб масалалардан асосийси бўлиб келмоқда.
Сирдарё вилояти маъмурий судининг судьяси С.Рустамов, судья катта ёрдамчиси М.Кенжаев ҳамда Ховос туман адлия бўлими бошлиғи И.Қаюмов билан биргаликда, Ховос туманида фаолият юритаётган корхона, муассаса ва ташкилотларнинг юридик хизмати бўлимларининг юрист ва юрисконсультлари билан маъмурий органлар, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг ва улар мансабдор шахсларнинг қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан кўрилаётган маъмурий ишлар бўйича амалиётда юзага келадиган муаммолар мавзуси юзасидан ўқув-семинар машғулоти бўлиб ўтди.
Сўнгги йилларда ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолини қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилиб, бу масала давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Қувонарлиси, аҳолининг ушбу қатламини манзилли ижтимоий ҳимоя қилиш, ногиронлиги бўлган болалар ва катталарга тиббий-ижтимоий ёрдамнинг барқарор тизимини яратиш ишлари жадал давом этмоқда.
Фуқароларимизнинг дунёқараши, тафаккури мамлакат ҳаётига, янгиланишларга мос равишда ўзгариб бориши ҳуқуқий маданият тушунчаси билан чамбарчас боғлиқ. Мамлакатимизда барча соҳаларда олиб борилаётган ислоҳотларнинг моҳиятини англаш, ушбу жараёнда иштирок этиш фуқароларнинг ҳуқуқий маданияти юқори бўлишини тақозо этмоқда.