Yangiliklar
Сайхунобод тумани адлия бўлими ҳамда Маъмурий ишлар бўйича Гулистон туманлараро суди ҳамкорлигида тумандаги юрисконсультлар учун ҳуқуқий тарғибот тадбири ташкил қилинди.
Янги таҳрирдаги “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига шарҳ
Сайхунобод туман адлия бўлими иш юритувига тумандаги “Нурли йўл” маҳалла фуқаролар йиғини, “Ўрикзор” кўчасида яшовчи фуқаро М.Сангировдан мурожаат келиб тушди. Баён этилишича, туман газ идораси томонидан 2 ойдан буён суюлтирилган углеводород гази етказиб берилмаяпти.
Бугунги глобаллашув давридаги маънавий таҳдидлар барчани сергакликка чорлайди. «Оммавий маданият» деган ниқоб остида ахлоқий бузуқлик ва зўравонлик ғояларини тарқатиш, шунинг ҳисобидан бойлик орттириш, миллий анъана ҳамда қадриятларни қўпоришга қаратилган хатарли таҳдидлар одамни ташвишга солмай қўймайди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Aвтомобиль транспортида йўловчилар ташиш фаолиятини тартибга солишни янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори автомобиль транспортида йўловчилар ташиш соҳасида меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун шарт-шароитларни соддалаштириш, соҳада яширин иқтисодиёт даражасини пасайтириш мақсадига қаратилганлиги билан аҳамиятлидир.
Аҳоли бандлиги ва меҳнат муносабатларини тартибга солувчи норматив ҳуқуқий ҳужжатларга риоя этилиши юзасидан мониторинг ва назорат олиб бориш Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларининг асосий вазифаларидан биридир. Бироқ, айрим фуқаролар мазкур ташкилотлардан норози.
Бугунги кунда COVID-19га қарши курашишнинг энг самарали усули унга қарши эмланиш эканлиги умумэътироф этилмоқда. Ушбу инфекцияни кучли иммунитет билангина олди олинади. Бунинг учун ягона йўл – эмлаш орқали мустаҳкам иммун қўрғонини шакллантириш мумкин. Бугун Сирдарё вилояти адлия бошқармаси ходимлари коронавирус инфекциясига қарши вакцина билан эмланишди.
“SHAX-YAN-TRANS-SERVIS” МЧЖ ҳамда Ховос туман ҳокимлиги ўртасида пахта терими ҳашарчиларини ташиш бўйича автохизмат кўрсатиш юзасидан умумий қиймати 90 000 000 сўмлик шартнома тузилган эди. Шартномага асосан автокорхона томонидан тўлиқ хизмат кўрсатилган бўлсада, Ховос туман ҳокимлиги томонидан шартнома шартлари тўлиқ бажарилмаган, яъни 29 926 000 сўм миқдорда пул маблағлари ўтказиб берилмаган.
Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларини бузганлиги, шунингдек суғурта полисининг ҳайдовчи ёнида бўлмаслиги транспорт воситаларини ушлаб туришга асос бўлмайди.