Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

27

Янгиер шаҳрида эҳтиёжманд оилаларга Президент табриги ва бир марталик моддий ёрдам пуллари байрамона кайфиятда етказилмоқда


Давлатимиз раҳбарининг 2021 йил 21 декабр кунидаги «Аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий ҳимоясини янада кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори ижроси юзасидан Янгиер шаҳар ҳокими ўринбосари Р.Назирқулов бошчилигида шаҳар оила ва маҳаллани қўллаб-қувватлаш бўлим бошлиғининг биринчи ўринбосари, Халқ депутатлари Сирдарё вилоят Кенгаши ҳамда Янгиер шаҳар Кенгаши депутатлари, шаҳар Адлия бўлими, шаҳар ИИБ мутасаддилар иштирокида шаҳримизда истиқомат қилувчи «Темир дафтар» рўйхатида турувчи ва 18 ёшга тўлмаган фарзандлари бор боқувчисини йўқотганлик пенсияси ва нафақаси олувчи ҳамда 18 ёшга тўлмаган ногиронлиги бўлган оилаларнинг ҳолидан хабар олиниб, ушбу оилаларга 800.000 сўмдан бир марталик моддий ёрдам пуллари тарқатилиши давом этмоқда. Бунда мутасаддиларга қорбобо ва қорқиз ҳамроҳлиги барча болажонларнинг қалбидаги байрам руҳиятини янада ортишига туртки бўлмоқда.


Янгиер шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати