Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

05

Диққат, эълон!


Сирдарё вилояти юридик техникуми қуйидаги бўш иш ўринларига ишга таклиф этади:
1. Психолог –1 нафар;
2. Бухгалтер –1 нафар;
3. Ёшлар билан ишлаш бўлими бошлиғи –1 нафар.

Ишга киришни истаган номзодлар қуйидаги ҳужжатларни тақдим этишлари лозим:
- ишга кириш тўғрисида ариза;
- номзоднинг паспорт нусхаси;
- диплом (дипломдан кўчирма) нусхаси, чет элда ўқиган бўлса, дипломи нострификациядан ўтганлигини тасдиқловчи гувоҳнома, олий ёки ўрта-махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларининг битирувчи курсларида таълим олаётганлар бундан мустасно;
- номзоднинг шахсий варақаси;
- фаолият кўрсатаётган (охирги) иш жойидан (ўқиш жойидан) маълумотнома (агар эгаллаб турган лавозимидан озод қилинган бўлса, тегишли буйруқ нусхаси) ва тавсифнома.
Ишга кириш истагини билдирган номзодлар юқорида кўрсатилган ҳужжатларни 2020 йил 12 июнь кунига қадар Сирдарё вилояти юридик техникуми кадрлар бўлимига тақдим этишлари лозим.
Ишга кириш истагини билдирган номзодлар учун 10 июнь куни танлов бўлиб ўтади.

+998 67 227-24-15
+998 90 400-80-08