Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

05

madad


Савол: Фермер хўжалигига тегишли бинони ўзимнинг номимга ўтқазиб олган эдим, ҳозирги кунда ушбу бино нотурар жой деб расмийлаштирилган, ушбу нотурар жойда ўзим оилам билан яшаб келмоқдаман, шунинг учун нотурар жойини турар жойга ўтказишим мумкинми?  

 Жавоб: Нотурар жойни турар жойга ўтқазилиши қонун хужжатларида белгиланган, бунинг Сиз давлат хизматлари маркази орқали турар жойга ўргартириш ҳақида ариза берасиз, аризангиз архитектурага юборилади ва ходимлар жойига чиқиб, жойлашган жойи, газ, электр таъминоти ва бошқа ҳолатларини кўриб, хулоса қилиб, давлат хизматлари марказига хулоса юборади. Шундан сўнг, хулосага қараб тўловларни тўлаб, турар жойга ўзгартириш ҳақидаги қарор чиқарилади ва янги кадастр ҳужжатлари олинади.

    Савол: Фарзандим шу йилнинг 31 августида 6 ёшга тўлади, ўқишга жуда қизиқади. Ҳамма ҳарфларни танийди, оз-моз ёзади,  санашни билади. Кўриниши ҳам тенгдошларидан ажралиб туради, ўзини ўзи тўлиқ эплайди. Шу ёшида мактабга берсам бўладими?

 Жавоб: Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сон қарори билан тасдиқланган «Умумий ўрта таълим тўғрисида»ги низомга мувофиқ, умумий ўрта таълим муассасаларининг 1-синфига 6–7 ёшли болалар тиббий хулосага мувофиқ қабул қилинади.

Тегишли йилнинг 31-августига қадар 6,5 ёшга тўлмаган, 1-синфда ўқиш истагини билдирган болаларнинг ота-оналари билан мазкур умумий ўрта таълим муассасасининг педагог ходимлари ва психологи томонидан болани мактабда ўқиш учун жисмонан ва руҳан тайёрлаш бўйича тушунтириш ишлари олиб борилади.

 Савол:  Мактабда ўқитувчи бўлиб ишлайман. Шу билан бирга давлат педагогика институти 4-курс талабасиман. Мактаб маъмурияти карантин вақтида талабаларга ойлик маош тўланмаслигини айтди. Шу қанчалик тўғри?

 Жавоб: Агар ходимнинг иш ҳажми ўзгармаса, иш ҳақи камайтирилмайди. Иш ҳақи амалда ишлаган вақт ёки бажарилган иш учун тўланади. Меҳнатга ҳақ тўлаш миқдори меҳнат шартномасининг зарур шарти экани боис, умумий қоидага кўра, иш берувчи томонидан ходимнинг розилигисиз ўзгартирилиши мумкин эмас.

Масофавий ишда ишловчи ходим иш вақтини ўз хоҳишига кўра тақсимлаши ҳисобга олинган ҳолда, у томонидан бажарилган ишлар учун бир баравар миқдорда меҳнат ҳақи тўланади.

Шунга кўра мактаб маъмуриятининг ҳаракатлари қонунчиликка зид ҳисобланади, масофадан фаолият олиб бораётган ўқитувчиларга, шу жумладан таълим билан иш фаолиятини бир олиб бораётган ходимларга иш ҳақи белгиланган тартибда тўланиши лозим.

  

   Саволларга   “МАДАТ” ННТ Сирдарё туман ҳуқуқий маслаҳат бюро бош мутахассиси Ўктам  Жабборов жавоб берди.