Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

05

ЮКСАК ҲУҚУҚИЙ БИЛИМ ВА ФАОЛ ҲАЁТИЙ ПОЗИЦИЯГА ЭГА БЎЛАЙЛИК


Хуллас, қўшнимиз фермер. У ўзига қарашли ер майдонида деҳқончилик билан шуғулланади. Оилага даромад бўлсин деб майдоннинг бир чеккасида мол-ҳол ҳам боқади. Бу ерда фермерлик билан шуғулланаётганларнинг ҳаммаси шундай, деҳқончилик ҳам қилади, тўрт-беш туёқни ҳам боғлаб қўйган.

Эмишки, фермер амакининг ёнидаги хўжаликдан бир бош қорамол йўқолибди. “Боқилган қорамол эди, уни сен ўғирлаб, бозорга олиб чиқиб сотгансан” - Бу жанжал кўтариб келган одамнинг иддаоси эди.

Фермер амаки нима бўлаётгани тушунмас, “одамгарчиликдан чиқманг, туҳмат қилаяпсиз”, дейишдан нари ўтмас эди.

Маҳалла раиси ва маҳалла инспекторининг ташрифи жараённи ҳуқуқий тус олдирди. Бир зумда тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, қонуний кўриб чиқиладиган бўлди.

Кейин билишимча, қўшни фермер амаки айбсиз экан.

Шубҳасиз, ҳар биримиз ҳаётимиз давомида шунга ўхшаш воқеаларга гувоҳ бўлганмиз. Қонунни билиш инсон учун нечоғли муҳим эканлигига ана шунда амин бўлганман.

Юқорида қайд этилган ҳолат қонун нуқтаи назаридан баҳо берилганда туҳматдир. Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 40-моддасига кўра, “Туҳмат, яъни била туриб ёлғон, бошқа бир шахсни шарманда қилувчи уйдирмаларни тарқатиш” туҳмат ҳисобланиб, маъмурий жавобгарлик учун асос ҳисобланади.

Хулоса ўрнида айтганда, ҳуқуқни билиш инсоннинг мустақиллигини таъминлайди, қонунларга итоаткорлик хулқ-атвор ва маданиятимиз кўзгусидир.

Халқимизга хос қадриятларни эъзозлаб, ҳуқуқий демократик давлатда яшаётган инсон сифатида муайян ҳуқуқий билимлар ва фаол ҳаётий позицияга эга бўлиш ҳар биримизнинг асосий мақсадимизга айлансин. 

Дилноза Умурзоқова – Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими етакчи маслаҳатчиси