Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

09

СЎРАГАН ЭДИНГИЗ...


Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 144-моддасида таътилларни бериш вақти ва навбати белгиланган бўлиб, унга кўра йиллик таътилларни бериш навбати календарь йил бошлангунга қадар иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб тасдиқланадиган таътиллар жадвалига мувофиқ белгиланади.

 Шунингдек, таътил бериш вақти ҳақида ходим таътил бошланишидан камида ўн беш кун олдин хабардор қилиниши белгилаб қўйилган.

Бундан ташқари, ўн тўрт ёшга тўлмаган битта ёки ундан ортиқ болани (ўн олти ёшга тўлмаган ногирон болани) тарбиялаётган ёлғиз ота, ёлғиз онага (бева эркаклар, бева аёллар, никоҳдан ажрашганлар, ёлғиз оналарга) ва муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларнинг хотинларига,             I ва II гуруҳ ногиронларига, 1941-1945 йиллардаги уруш қатнашчиларига ва имтиёзлари бўйича уларга тенглаштирилган шахсларга, ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларга, таълим муассасаларида ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда ўқиётганларга (250-модда), жамоа шартномаси, келишувида назарда тутилган бошқа ҳолларда ходимларга таътил уларнинг хоҳишига кўра ёзги ёки улар учун қулай бўлган бошқа вақтда берилиши назарда тутилган.

Яъни таътилдан фойдаланишнинг жадвалда белгиланган вақти ходим билан иш берувчининг келишувига биноан ўзгартирилиши мумкин.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 150-моддасига мувофиқ ходимнинг аризасига кўра унга иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътил берилиши мумкин, унинг давомийлиги ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувга кўра белгиланади, лекин у ўн икки ойлик давр мобайнида жами уч ойдан ортиқ бўлмаслиги керак.

Қуйидаги ходимларга уларнинг хоҳишига кўра, иш ҳақи сақланмаган ҳолда муқаррар тартибда таътил берилади:

Жумладан, 1941-1945 йиллардаги уруш қатнашчиларига ва имтиёзлари жиҳатидан уларга тенглаштирилган шахсларга — ҳар йили ўн тўрт календарь кунга қадар;

Ишлаётган I ва II гуруҳ ногиронларига — ҳар йили ўн тўрт календарь кунга қадар;

Икки ёшдан уч ёшгача бўлган болани парвариш қилаётган аёлларга (234-модда);

Ўн икки ёшга тўлмаган икки ва ундан ортиқ болани тарбиялаётган аёлларга — ҳар йили ўн тўрт календарь кунга қадар (232-модда);

Меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатларда, шунингдек меҳнат шартномаси шартларида назарда тутилган бошқа ҳолларда.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, Сизда меҳнат таътилига, шунингдек, иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътилга чиқиш ҳуқуқингиз мавжудлиги белгилаб қўйилган.

   

Саволга Мирзаобод туман адлия бўлими бош маслаҳатчиси Ф.Сидиқов  жавоб берди.