Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

09

СЎРАГАН ЭДИНГИЗ...


Жавоб: Ваалайкум ассалом. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 11 декабрдаги 981-сонли қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги сув объектларининг сувни муҳофаза қилиш ва санитария-муҳофаза зоналарини белгилаш тартиби тўғрисида Низоми”нинг 2-бандига кўра сувни муҳофаза қилиш зонаси — санитария ҳолатини зарур даражада сақлаш, сувнинг ифлосланиши ва булғанишининг ҳамда сув объектларини тупроқ эрозияси маҳсулотлари билан лойқа босишининг олдини олиш, шунингдек, қулай сув режимини ташкил этиш ва ушлаб туриш мақсадида махсус фойдаланиш режими ва хўжалик фаолияти юритиш ўрнатиладиган сув объектларининг ўзанлари ёки атрофига туташ табиий ҳудуд.

Ушбу низомнинг 6-бандига кўра сув объектларининг сувни муҳофаза қилиш зоналари ва соҳил бўйи минтақалари, шунингдек, санитария-муҳофаза зоналари ва санитария-ҳимоя минтақалари лойиҳалар асосида экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳамда давлат геология ва минерал ресурслар органлари, шунингдек, сув хўжалиги объектларидан фойдаланувчи ташкилотларнинг таклифлари бўйича белгиланади.

Мазкур низомнинг 31-бандига кўра Сувнинг ҳолатига таъсир кўрсатишнинг олдини олиш мақсадида суви хўжалик-ичимлик ва даволаш-соғломлаштириш мақсадлари учун ишлатиладиган каналлар бўйлаб сувни муҳофаза қилиш зоналари белгиланади, улардан соҳил бўйи минтақалари ажратилади.

Суви хўжалик-ичимлик ва даволаш-соғломлаштириш мақсадлари учун ишлатиладиган каналларнинг сувни муҳофаза қилиш зоналари кенглиги геомофологик, гидрогеологик шароитлар, уларга туташ ерлардан фойдаланиш хусусияти ҳисобга олинган ҳолда белгиланади ҳамда уларнинг нормал сув сатҳи чизиғидан қуйидаги ўлчамларда қабул қилинади:

сув ўтказиш қобилияти секундига 50 дан 100 куб метргача бўлган каналлар учун — 50 — 70 метр;

сув ўтказиш қобилияти секундига 100 дан 150 куб метргача каналлар учун — 70 — 100 метр;

сув ўтказиш қобилияти секундига 150 куб метрдан ортиқ бўлган каналлар учун — 100 — 150 метр.

Cуви хўжалик-ичимлик ва даволаш-соғломлаштириш мақсадларида ишлатиладиган каналлар бўйлаб сувни муҳофаза қилиш зоналарини белгилаш бўйича лойиҳаларни ишлаб чиқишда жойлардаги ҳақиқий ҳолатни тўлиқ ўрганган ҳолда, сувни муҳофаза қилиш зоналари кенглигининг юқори чегарасига аниқлик киритилиши мумкин. Бунда сувни муҳофаза қилиш зоналари кенглигининг пастки чегарасини камайтирилишига йўл қўйилмайди.

Ушбу минтақаларга насос станциялар, сув олувчи бошқа машина ва механизмлар ўрнатиш, сув олиш ва сув ташлаш иншоотларини қуриш фақат сув хўжалиги органлари, тозаланган оқава сувларини ташлаш ҳолатларида эса қўшимча равишда экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, давлат санитария назорати органлари ҳамда улардан фойдаланувчи ташкилотларнинг рухсатномаси билан амалга оширилиши мумкин.

 

Саволга Сайхунобод туман адлия бўлими бошлиғи Н.Тагиров жавоб берди.