Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

09

ҲУҚУҚБУЗАР ЖАРИМАГА ТОРТИЛДИ


Ҳуқуқбузарлик ҳолати қандай содир бўлди? Бундай ҳолатга йўл қўймаслик учун нима қилмоқ зарур? - деган саволлар албатта кўпчиликка тинчлик бермаслик табиий ҳолдир. Энг асосийси ҳар бир масъул шахс ўз ишини қонуний асосда ташкил этса, хеч қачон йўлдан адашмайди. Масъулият хиссини эса доимо хушёр ва сергаклик билан хис этиб турсагина қонунбузилиш ҳолатини олдини олган бўламиз, акс ҳолда жарима ва ҳуқуқбузарликлар ҳолатлари яна қайд этилиши мумкин...

Ҳуқуқбузарлигини ўрганиб қуйидаги ҳолатлар аниқланди. Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 2155-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик содир бўлганлиги маълум бўлди.

“Ермулккадастр” давлат корхонаси томонидан “Маърифат” маҳалласидаги ер участкасини танлаш материалларини танлаш учун “Yerelektron” автоматлаштирилган ахборот тизими орқали қурилиш бўлимига юборилган. Улар томонидан ушбу ер участкасини танлаш материаллари бўйича хулоса тайёрлаш ваколатли орган билан келишиш учун муҳандислик-коммуникация тармоқларидан фойдаланувчи ташкилотлардан сўровнома юборилган. Бироқ, Янгиер электр таъминоти корхонаси масъул мутахассиси томонидан қонунчиликда белгиланган муддатда ушбу ер участкаси бўйича муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланишнинг техник шартлари берилмаган. Натижада қонунбузилиши ҳолати юзага келган. Бу каби муддати бузилиши ҳолатлари яна 2 та ер участкаси бўйича сўровномаларни кўриб чиқишда ҳам такрорланган. Натижада, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 декабрдаги 1023-сонли қарори билан тасдиқланган “Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини электрон онлайн-аукцион орқали бериш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 18-банди талаби бузилган. Бундай ҳуқуқбузарликларни содир этганлиги учун масъул мутахассис Б.Жаркинов 669000 сўм жаримага тортилган.

Жарима ундирилади ҳуқуқбузар эса тавбасига таянади, лекин, бир ҳақиқатни унутмаслигимиз лозим. Жарима ёки жазолаш билан эмас, балки, ҳақ ҳуқуқларини англаган ҳолда онгли равишда тушуниб, қонунбузилмаслик лозимлигини ҳар бир шахс тушунмоғи лозим. Асл мақсад ҳам шу. Жамиятда қонун қоидалар меъёри бузилмаса, ҳамма қонунийлик асосида иш олиб борилса, жамиятимиз янада ривожланади ва фаровон бўлишига эришамиз.

Ихтиёр Қаюмов,

Янгиер шаҳар адлия бўлими бошлиғи