Yangiliklar
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 декабрдаги “Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун бўш турган ер участкаларини бериш тартиб-таомилларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини электрон онлайн-аукцион орқали бериш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди.
Савол: Мен 2015 йилда турмуш ўртоғим билан қонуний никоҳ қурганман, ҳозирги кунда 2-нафар вояга етмаган фарзандларимиз бор.
Бироқ оилавий келишмовчилик ҳамда жанжаллар оқибатида турмуш ўртоғим билан қонуний ажрашиш мақсадида 2020 йил 15 июль куни фуқаролик ишлар бўйича туманлараро судига иккаламиз ҳам ариза берганмиз.
Суднинг қонуний никоҳни бекор қилиш тўғрисида ҳал қилув қарори чиқарилса, менга 2-нафар варзандларим учун алимент қанча миқдорда ундирилиши мумкин, шу ҳақда тушунча берсангиз?
“ТЕЗ ЁРДАМ” ХОДИМЛАРИ РАҒБАТЛАНТИРИЛАДИ
Ўғлим 2015 йилда Сирдарё тиббиёт коллежини тугаллаб, қишлоқ врачлик пунктида фельдшер бўлиб ишлаяпти. ҚВП ҳудуддаги 4 та катта қишлоққа хизмат кўрсатади. Боламнинг элу-юрт хизматида эканидан жуда фахрланаман. Ҳатто иш ҳақи жуда кам бўлса ҳам (500 минг сўм ойлик иш ҳақи), доимо қўшимча даромад қилиш мақсадида ишдан бўш пайтларида иккинчи экин экиб, далама-дала юрса ҳам бирор маротаба “қўй шу ишингни ” демаганман. Чунки ўғлим ўз касбини жуда севади. Бир неча бор Тошкент Давлат тиббиёт олийгоҳига топширди, омади келмади. Бу йил ҳам олийгоҳнинг даволаш факультетига топширган.
САВОЛ: Ёшим 54 да, 25 йил меҳнат стажига эгаман, ёшга доир пенсияга чиқиш ҳуқуқим борми, шу ҳақда тушунча берсангиз?
Х.Султонов, Мирзаобод тумани, “Деҳқонобод” МФЙ
Тез ёрдам ходимлари қўшимча рағбатлантирилади
Сирдарё вилоят адлия бошқармаси ҳамда туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан 2020 йилнинг I ярим йиллиги давомида амалга оширилган ишлар ҳақида
МАЪЛУМОТ
Адлия вазирининг тегишли буйруғи билан Жуманиязов Исмоил Қосимович Сирдарё вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.
Адлия бошқармаси жамоаси Жуманиязов Исмоил Қосимовични ушбу тайинлов билан табриклайди ва келгуси ишларида муваффақият тилайди.
Касбга садоқат ҳар бир ходимнинг бурчи. Ўзига юкланган вазифани шараф билан адо этиш ҳам фидойиликни талаб этади. Ўз касбини севган инсоннинг ишида эса унум ва барака бўлади. Элдор Маҳкамов ана шундай касбига садоқатли, фидойи инсонлардан. Сирдарё вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган Элдор Маҳкамов Адлия вазирининг буйруғига асосан Адлия вазирлиги Юридик таълим ва суд-экспертиза фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари лавозимига тайинланди. Сирдарё вилоят адлия бошқармаси жамоаси Элдор Маҳкамовни ушбу шарафли вазифа билан самимий муборакбод этиб, келгуси ишларига омад ва зафарлар тилайди.