Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

20

МАЖБУРИЙ МЕҲНАТГА ЙЎЛ ҚЎЙИЛМАЙДИ


Мажбурий меҳнат – бирор-бир жазони қўллаш билан таҳдид қилиш орқали иш бажаришга мажбурлаш ҳисобланади. Яъни фуқаро ёки иш берувчи шахсни ишдан бўшатиб юбориш, ойлигини камайтириш, лавозимини пасайтириш ва бошқа таҳдидлар воситасида мажбурий меҳнатга жалб қилиши мумкин эмас. Мажбурий меҳнат қишлоқ хўжалиги, ободонлаштириш, қурилиш, таъмирлаш ишларига жалб қилиш ва бошқа кўринишларда бўлиши мумкин.

Мажбурий меҳнатни тақиқловчи нормалар халқаро ва миллий қонунчилигимизда ўз аксини топган. 

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Адлия вазирлиги ҳамда Касаба уюшмалари федерацияси ҳамкорлигида жорий йилнинг 20 август куни ташкил этилган ўқув вебинари ушбу долзарб мавзуга қаратилди.

ZOOM платформаси орқали ўтказилган мазкур тадбирда мажбурий меҳнатнинг олдини олиш, мавсумий ишга жалб қилинадиган ишчиларни ёллашда меҳнат қонунчилигига амал қилиш ҳамда маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни расмийлаштиришда қонун ҳужжатларида белгиланган талаблар тўғрисида мутахассислар томонидан батафсил маълумотлар берилди. Онлайн мулоқотда Сирдарё вилояти адлия бошқармаси Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими бошлиғи Азиз Мавлонов ўз фикр-мулоҳазалари билан иштирок этди.