Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

20

Сўраган эдингиз...


Савол: Фуқаролик суд ишларини юритишда кимлар иштирок этади, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари нималардан иборат?

С.Умматов, Гулистон шаҳри


Жавоб: Тарафлар, учинчи шахслар, уларнинг вакиллари, ариза берувчилар ва судда кўрилаётган алоҳида тартибда юритиладиган ишлар бўйича бошқа манфаатдор шахслар, прокурор, ишда бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилишда иштирок этадиган давлат бошқаруви органлари, ташкилотлар ва айрим фуқаролар ишда иштирок этувчи шахслар деб тан олинади.

Ишда иштирок этувчи шахслар иш материаллари билан танишиш, улардан кўчирмалар олиш, нусхалар кўчириш, рад этиш тўғрисида арз қилиш, далиллар тақдим этиш, далилларни текширишда иштирок этиш, ишда иштирок этувчи бошқа шахсларга ва одил судловни амалга оширишга кўмаклашаётган шахсларга саволлар бериш, арз қилиш, илтимосномалар тақдим этиш, судга оғзаки ва ёзма тушунтиришлар бериш, суд муҳокамаси давомида юзага келадиган барча масалалар бўйича ўзларининг важларини баён қилиш, бошқа шахсларнинг арзлари, илтимосномалари, важларига қарши эътирозлар билдириш, суд ҳужжатлари устидан шикоят қилиш, суд ҳужжатларининг мажбурий ижросини талаб қилиш, давлат ижрочиси томонидан ҳаракатлар содир этилишида ҳозир бўлиш ва ўз ҳуқуқларини амалга ошириш ҳуқуқига эгадир.

Ишда иштирок этувчи шахслар Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал Кодексида назарда тутилган бошқа процессуал ҳуқуқлардан ҳам фойдаланади.

Ишда иштирок этувчи шахслар ўзларига берилган барча процессуал ҳуқуқлардан инсофли равишда фойдаланиши ва ўз зиммасига юклатилган мажбуриятларни бажариши шарт.

Саволга Сирдарё вилоят адлия бошқармаси масъул ходими Умид Бакиров жавоб берди