Янгиликлар
Сўраган эдингиз...
Савол: Мен билан бирга ишловчи ҳамкасбим 2-гуруҳ ногирони деб топилди. Бошлиғимиз унинг иш вақти ва ойлик маошини қисқартирмоқчи. Ушбу ҳолат қонунийми?
У.Ботиров, Сардоба тумани, Наврўз маҳалласи
Жавоб: Йўқ бу ҳолат қонунга зид ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 116-моддасида Айрим тоифадаги ходимлар учун уларнинг ёши, соғлиғи ҳолати, меҳнатнинг шартлари, меҳнат вазифаларининг ўзига хос хусусиятлари ва ўзга ҳолатларни инобатга олиб, меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатлар, шунингдек меҳнат шартномаси шартларига биноан меҳнатга тўланадиган ҳақни камайтирмасдан, иш вақтининг қисқартирилган муддати белгиланади.
Иш вақтининг қисқартирилган муддати қуйидагилар учун белгиланади:
- ўн саккиз ёшга тўлмаган ходимлар;
- I ва II гуруҳ ногирони бўлган ходимлар;
- ноқулай меҳнат шароитларидаги ишларда банд бўлган ходимлар;
- алоҳида тусга эга бўлган ишлардаги ходимлар, деб белгилаб қўйилган.
Саволга Сардоба туман адлия бўлими бош маслаҳатчиси Илҳомжон Юнусов жавоб берди.