Янгиликлар
Савол: Ходимнинг ташаббуси билан вақтинча бошқа ишга ўтказиш мумкинми?
Сайхунобод тумани Гулистон МФЙ
Шерзод Шерқазиевдан
Жавоб: Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси 94-моддасига кўра ходимнинг вақтинча бошқа ишга ўтказиш ҳақидаги илтимоси, агар бу илтимос узрли сабаблар туфайли келиб чиққан ва бундай иш корхонада мавжуд бўлса, иш берувчи томонидан қаноатлантирилиши керак.
Вақтинча бошқа ишга ўтказиш учун узрли сабаблар рўйхати, шунингдек бошқа ишга ўтказилганда меҳнатга ҳақ тўлаш тартиби жамоа шартномасида белгилаб қўйилиши мумкин, агар бундай шартнома тузилмаган бўлса, — иш берувчи томонидан ходимларнинг вакиллик органи билан келишиб белгиланади.
Ходимларнинг соғлиғи ҳолатига кўра вақтинча енгилроқ ёки ноқулай ишлаб чиқариш омилларининг таъсиридан ҳоли бўлган ишга ўтказиш, шунингдек ҳомиладор аёлларни ва икки ёшга тўлмаган боласи бор аёлларни вақтинча ана шундай ишга ўтказиш ушбу Кодекснинг тегишинча 218, 226 ва 227-моддаларида назарда тутилган тартибда амалга оширилади.
Сирдарё вилоят адлия бошқармаси
бўлими бошлиғи А.Мавлонов,
“Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот
марказ ходими А.Казаковлар
жавоб берди.