Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

20

Сирдарё вилояти юридик техникуми ўқишга таклиф этади


Сирдарё вилояти юридик техникумига 2020/2021 ўқув йилида ўқишга кириш учун 2020 йил 25 августдан 25 сентябрга қадар (25 сентябрь куни ҳам) абитуриентларнинг ҳужжатларини Давлат тест маркази веб-сайти (dtm.uz веб-сайти) орқали онлайн қабул қилинади.

Қабул параметрлари:

Давлат-ҳуқуқий фаолият - 60 нафар кундузги, 30 нафар сиртқи;

Юридик хизмат - 90 нафар кундузги, 30 нафар сиртқи;

Суд-ҳуқуқий фаолият - 60 нафар кундузги, 30 нафар сиртқи.


2020/2021 ўқув йили учун Сирдарё вилояти юридик техникумининг давлат гранти асосидаги қабул параметрлари қуйидагича:

Давлат-ҳуқуқий фаолият 4 нафар;

Юридик хизмат 6 нафар;

Суд-ҳуқуқий фаолият 2 нафар, жами 12 нафар этиб белгиланди.


Бундан ташқари, ТДЮУ қошидаги академик лицейни муваффақиятли тамомлаган битирувчилари (55 фоиз ва ундан юқори натижаларга эга) юридик техникумларга кириш тест синовларисиз, тўлов-контракт асосида қабул параметрларидан ташқари кириш ҳуқуқига эга.

Шунингдек, «юриспруденция» йўналиши бўйича республика олий таълим муассасаларига ўқишга кира олмаган, тўплаш мумкин бўлган энг юқори баллнинг 60 фоизи ва ундан юқори баллни тўплаган абитуриентлар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг қарори билан доимий яшаш жойидаги юридик техникумларга қабул қилиш параметрларидан ташқари тўлов-контракт асосида танлов ўтказилмасдан қўшимча равишда қабул қилиниши мумкин.


Юридик техникум хақида қўшимча маълумот олиш учун қуйидаги телефон рақамларига мурожаат қилишингиз мумкин

 90 400-80-08

 99 477-74-01

 91 624-31-51

67 227-24-15