Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

20

Сўраган эдингиз...


Савол: Яқинда мен билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди.  Менга тегишли иш ҳақи иш берувчи томонидан қандай муддатларда тўланиши лозим, шу ҳақида ҳуқуқий тушунтириш берсангиз?

        Шерзод Ризаев, Ширин шаҳар, Фарход МФЙ  

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 110-моддасида меҳнат шартномаси бекор қилинганда ходимга тегишли иш ҳақи иш берувчи томонидан тўлаш муддатлари кўрсатиб ўтилган бўлиб, унга кўра,

Меҳнат шартномаси иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилинганда ходимга тегишли иш ҳақи, унинг миқдори хусусида низо бўлмаса:

- меҳнат шартномаси бекор қилинган кунга қадар ишлаётган ходимга, — меҳнат шартномаси бекор қилинган куни;

- меҳнат шартномаси бекор қилинган куни ишламаётган ходимга, — у ҳисоб-китоб қилишни талаб этган куни тўланиши керак.

Меҳнат шартномаси ходимнинг ташаббуси билан бекор қилинганда унга тегишли иш ҳақи, унинг миқдори хусусида низо бўлмаса:

- қонун бўйича ёки шартномага мувофиқ меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳақида иш берувчини огоҳлантириши шарт бўлган ходимга, — огоҳлантиришига кўра у ишни ташлаб кетишга ҳақли бўлган кундан кечиктирмасдан;

- меҳнат шартномасини бекор қилиши ҳақида иш берувчини огоҳлантириши шарт бўлмаган ходимга, — ишдан кетган кунининг эртасидан кечиктирмасдан тўланиши лозим.

             Меҳнат шартномаси бекор қилинганда ходимга тегишли ҳақнинг миқдори юзасидан низо чиққан тақдирда, ходимга шак-шубҳасиз тегадиган суммани иш берувчи ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмларида кўрсатилган муддатларда тўлаши шарт.


         Саволга Ширин шаҳар адлия бўлими бошлиғи Шокиржон Надиров жавоб берди.