Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Yangiliklar

07
Сўраган эдингиз...

Шахсни ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказганлик учун жиноий жавобгарлик мавжуд
Шахсни қўрқитиш, унга раҳмсиз муомала қилиш ёки унинг шаъни ва қадр-қимматини муттасил равишда камситиш натижасида уни ўзини ўзи ўлдириш ёки бунга суиқасд қилиш даражасига етказиш 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша ҳаракатлар:
моддий томондан ёки бошқа жиҳатлардан айбдорга қарам бўлган шахсга нисбатан;
вояга етмаган шахсга ёки ҳомиладорлиги айбдорга аён бўлган аёлга нисбатан;
бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб;
телекоммуникация тармоқлари, Интернет тармоғидан фойдаланиб содир этилган бўлса, 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

07
Биласизми

Ўғрилик қилган шахс 15 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин

07
Сирдарё вилоят адлия бошқармаси ташаббуси билан, ҳудуддаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари ҳамда Савдо-саноат палатаси ҳудудий бошқармаси ҳамкорлигида “zoom” орқали видеоконференция ўтказилди

Конференцияда шунингдек, Сирдарё вилоят давлат солиқ бошқармаси масъул ходимлари, тадбиркорлар ва жойлардаги Тадбиркор аёллар уюшмаси раҳбарлари иштирок этдилар.

Конференция ишини вилоят адлия бошқармаси бошлиғи ўринбосари Сафарбой Тоғаев бошқариб борди.

Маърузачи – бошқарманинг Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш бўлими етакчи маслаҳатчиси Бобур Норбоев Фармоннинг мазмуни ва аҳамиятини тушунтириб берди.

-        Фармон билан Президентнинг 500 га яқин эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган ҳужжатлари бекор қилинди, - деди маърузачи ўз сўзида.  

Шу билан бирга Фармон билан киритилаётган ўзгартишларга тўхталиб ўтди.

Маъруза сўнгида бошқарма ҳамда туман (шаҳар) адлия бўлимларига келиб тушаётган мурожаатлар, ҳокимликлар томонидан чиқарилган ва бекор бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар бўйича мисоллар келтирди.

         Конференция давомида Адлия вазирлиги томонидан тайёрланган Фармон мазмун-моҳияти ҳамда инфографикалар ҳар бир иштирокчи ва мутасадди ташкилотлар масъул ходимларига етказиб берилди. 

07
Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Сирдарё туманида жойлашган бўш биноларни ижара шартлари асосида берилишини маълум қилади

Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Сирдарё туманида жойлашган бўш биноларни ижара шартлари асосида берилишини маълум қилади

07
СИРДАРЁ ВИЛОЯТИ АДЛИЯ БОШҚАРМАСИДА БЎШ ИШ ЎРНИ

Сирдарё вилоят адлия бошқармасида бўш (вакант) лавозимлар бўйича 3-сонли ЭЪЛОН
Сирдарё вилояти Боёвут тумани адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси лавозимига танлов эълон қилади. номзодларнинг ҳужжатлари 2020 йилнинг 23 октябрь кунига қадар белгиланган намунадаги ариза, маълумотнома-объективка, паспорт ва диплом нусхасини Сирдарё вилояти адлия бошқармасининг “u.bakirov@adliya.uz” электрон почтасига юбориш лозим (мурожаат учун тел.:
67/ 226-07-20) орқали қабул қилинади.

06
УСМАН САЙИТМУРАДОВ СЕНТЯБРЬ ОЙИДА БОШҚАРМАНИНГ ЭНГ ЯХШИ ХОДИМИ СИФАТИДА ЭЪТИРОФ ЭТИЛДИ

Сирдарё вилоят адлия бошқармаси томонидан  сентябрь ойининг энг яхши ходимини аниқлаш мақсадида ўтказилган сўровномада 6 нафар номзодлар орасида бошқарманинг Ташкилий-назорат ва таҳлил ишлари бўлими етакчи маслаҳатчиси Усман Сайитмурадов юқори овоз тўплаб “Ойнинг энг яхши ходими” деб топилди.

06
СЎРАГАН ЭДИНГИЗ...

САВОЛ: Мен жорий йилнинг сентябрь ойида “Сирдарё ИЭС” АЖга пайвандчи бўлиб ишга жойлашдим. Иш бошлаганимга 1,5 ҳафта бўлган бўлсада, шу кунга қадар ишга қабул қилиш бўйича буйруқ чиқарилмаган. Ушбу ҳолатда мен билан ташкилот раҳбари ўртасида меҳнат шартномаси тузилмаган ҳисобланадими?

Саволга Ширин шаҳар  адлия бўлими бошлиғи Шокиржон Надиров жавоб берди

06
СЎРАГАН ЭДИНГИЗ...

САВОЛ: Ҳадя қилинган ҳовлили уйни (мулкни) сотиш мумкинми, шу ҳақида маълумот берсангиз?

Отабек Хийлаев, Боёвут тумани, "Тинчлик" маҳалласи


ЖАВОБ: Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексини 182-моддасида меҳнат фаолияти, мол-мулкдан фойдаланиш соҳасидаги тадбиркорлик ва бошқа хўжалик фаолияти, шу жумладан мол-мулкни яратиш, кўпайтириш, битимлар асосида қўлга киритиш, давлат мол-мулкини хусусийлаштириш; мерос қилиб олиш, эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддат ва қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа асосларда мулк ҳуқуқини вужудга келишининг асослари эканлиги, 184-моддасида мол-мулк олиш-сотиш, айирбошлаш, ҳадя қилиш шартномалари ҳамда қонун билан тақиқланмаган бошқа битимлар асосида мулк қилиб олиниши мумкинлиги, башарти, қонунларда бошқача кўрсатилмаган бўлса, мол-мулк янги мулкдорга ўтганида, универсал ҳуқуқий ворислик тартибида собиқ мулкдорнинг ҳуқуқ ва бурчлари ҳам унга ўтиши белгиланган.

Шунингдек, “Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунинг 4-моддасида мулкдор ўзига қарашли мол-мулкка ўз хоҳишига кўра ҳамда ўз манфаатларини кўзлаб эгалик қилиши, ундан фойдаланиши ва уни тасарруф этиши, мулкдор ўз мол-мулкига нисбатан қонунга зид бўлмаган ҳар қандай ҳаракатларни бажаришга ҳақли эканлиги, у ўз мол-мулкидан хўжалик фаолиятини ва қонунда тақиқланмаган бошқа фаолиятни амалга ошириш учун фойдаланиши, уни бошқа шахсларга эгалик қилиш ва (ёки) фойдаланиш учун текинга ёхуд ҳақ эвазига бериши мумкин.

Саволга Боёвут туман адлия бўлими бошлиғи Жаҳонгир Шамирзаев жавоб берди



06
СЎРАГАН ЭДИНГИЗ...

Савол: Эр ва хотиннинг умумий мулки неганда қандай мулклар тушунилади, шу ҳақида ҳуқуқий тушунча берсангиз?

Саволга Сайхунобод туман адлия бўлими бош маслаҳатчиси Фарҳод Сидиков жавоб берди.

06
БИЛАСИЗМИ?

БИЛАСИЗМИ?

Ортиқча тўланган солиқ суммаси солиқ тўловчининг аризасига кўра унга тўлиқ ёки қисман қайтарилиши мумкин.