Yangiliklar
Экология ва таълим соҳасини қўллаб-қувватловчи 2 та нодавлат нотижорат ташкилотлари Адлия бошқармасида рўйхатдан ўтказилди
Мирзаобод туман мактабгача таълим бўлимига қарашли “Шодлик” номли 5-сонли болалар боғчасида ишлаб келаётган, Оқолтин тумани, Шодлик МФЙда яшовчи фуқаро З.Ҳошимова туғиш таътилига чиқиб фарзандли ҳам бўлди. Бироқ, унга бола парвариши пуллари тўлаб берилмади. Фуқаро бундан норози бўлиб туман адлия бўлимига мурожаат қилди.
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг тегишли буйруғи билан Джалолов Холбек Тўлқинович Сирдарё вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг ўринбосари - Сирдарё вилояти юридик техникумининг директори лавозимига тайинланди.
Фуқаролар ҳам норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиши мумкин
Савол: Турмуш ўртоғим билан ажрашганимга 3 йил бўлди, 2 нафар фарзандимиз бор. Аёлим алимент ундириш бўйича судга берибди. Мен қандай ҳолларда алимент тўлашдан озод қилинишим мумкин?
Саволга Боёвут туман адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси Жавоҳир Сайимов жавоб берди
Шу кунларда Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бошқармаси томонидан тасдиқланган режа асосида Сирдарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари ходимларининг малакасини ошириш бўйича ўқув курслари ташкил этилмоқда.
Аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий саводхонлиги ошириш, янги қабул қилинган қонун ҳужжатлари мазмун-моҳияти ва аҳамияти юзасидан хабардорлигини ошириш фаолиятимизнинг асосий йўналишларидан биридир, - дейди Гулистон шаҳар адлия бўлими бошлиғи Олимжон Бозоров тумандаги “Аҳиллик” МФЙда яшовчи аҳоли билан учрашув чоғида.
Ёшлар - келажагимиз, эртанги кунимиз эгалари. Ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларга пухта билим бериш, касбга йўналтириш баркамол шахс камолотида муҳим ўрин тутади. Шу боис таълим даргоҳларида ўқув-тарбия ишларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Савол: Меҳнат низолари бўйича кимлар судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга?
Саволга Сирдарё вилоят адлия бошқармаси бўлим бошлиғи Азиз Мавланов жавоб берди
Сўнгги йилларда ўзбек тилининг обрўси ва нуфузини ошириш, унинг расмий тил сифатида мақомини янада мустаҳкамлаш, мамлакатимизда истиқомат қилаётган барча миллат ва элатларнинг ўз тилларини ривожлантириш баробарида ўзбек тилини ўрганишга кенг ва тенг имкониятлар яратиш борасида изчил ислоҳотлар давом этмоқда.