Янгиликлар
Адлия бошқармасида ҳашар қизғин
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг фармойишига асосан соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, юртимиз бўйлаб коронавирус пандемияси тарқалишининг олдини олиш ҳамда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш мақсадида 2021 йилнинг август ойи “Маҳаллаларни ободонлаштириш” ойлиги этиб белгиланди.
Шунга кўра, бугун - 21 август куни мамлакатимизнинг барча ҳудудларида, маҳаллаларда, давлат органлари ва ташкилотларда умумхалқ ободонлаштириш хайрия ҳашари ўтказилмоқда.
Халқимиз орасида миллий қадриятларимизга хос бўлган ўзаро меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатликни янада кучайтириш, маҳаллалар, аҳоли турар-жойларини ободонлаштириш мақсадида ўтказилаётган умумхалқ ҳашари юртимизни янада файзли бўлишида муҳим аҳамият касб этади .
Сирдарё вилояти адлия бошқармаси ходимлари ҳам ҳашарда фаол иштирок этмоқда. Эрта тонгдан адлия ходимлари ғайрат-шижоат билан тозалаш ишларини бошлаб юбордилар. Ариқ ва зовурлар тозаланди, бино ҳовлиси ва атрофи ободонлаштирилиб, дарахтларга шакл берилди, гуллар, манзарали кўчатлар экилди.
– Ҳашар ўзаро меҳр-оқибат ришталарини, боғлайди, бугунги ҳашарда жамоамизнинг ҳамжиҳатлиги яна бир бор намоён бўлди, – дейди бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари в.б. Адҳам Шайжигитов.
Дарҳақиқат, тозалик ва озодалик бор жойда файзу-барака бўлади. Ҳашар ҳам ана шундай эзгу мақсадларга йўғрилган.
Сирдарё вилояти адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими