Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

21

Адлия бошқармаси раҳбариятининг навбатдаги сайёр қабули Сардоба туманида ташкил этилди


Халқ билан яқиндан мулоқот қилиш, уларни ташвишлантираётган муаммоларга ҳуқуқий кўмак бериш мақсадида Сирдарё вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари вазифасини бажарувчиси А. Шайжигитов томонидан Сардоба туманида сайёр қабул ташкил этилди.

Қабул давомида фуқаролардан моддий ёрдам, ижтимоий таъминот, даволаниш учун имтиёзли ордер олиш, ички йўлларни таъмирлаш, коммунал хизмат, меҳнат ва бандликни таъминлаш масалаларига оид 15 та мурожаатлар қабул қилинди. Шундан 9 та мурожаат юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилиб, 5 та мурожаат туман адлия бўлими иш юритувига олинди ва 1 та мурожаат тегишлилиги бўйича туман ҳокимлигига юборилди.

Сайёр қабул давомида “Биз биргамиз” акцияси доирасида имконияти чекланган, ногиронлиги мавжуд бўлган фуқароларнинг мурожаатларига алоҳида эътибор қаратилди.

Туманнинг “Янгиқишлоқ” маҳалласида истиқомат қилувчи Ж. Йўлбекова ҳамда Т.Йўлдошевнинг анча йиллардан буён эшитиш мосламасига эҳтиёжи бор эди. Сайёр қабул жараёнида ушбу фуқароларнинг мурожаатлари ижобий ҳал этилиб, туман тиббий ижтимоий хизматлар шўъбаси кўмагида эшитиш мосламаси билан топширилди.

Шунингдек, фуқаро Қ.Самадованинг ҳолидан хабар олиниб, унга  ногиронлик аравачаси топширилди.

Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими