Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

23

«Аёллар дафтари»даги аёллар учун сайёр қабул


Ҳар бир ҳудудда “Аёллар дафтари” шакллантирилиб, мазкур дафтарга киритиладиган аёлларнинг тоифалар кесимидаги рўйхати ҳамда улар билан ишлаш бўйича “Йўл харита”лари тасдиқланган.

Ховос туманида ташкил этилган сайёр қабулда «Аёллар дафтари»да рўйхатда турган аёллар билан мулоқот қилинди. 

Ховос туман адлия бўлими, вилоят Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси ҳамда унинг туман бўлими ҳамкорлигида ташкил этилган сайёр қабулда “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар ташвиш ва муаммоларини жойида ўрганиш ва ҳал қилишда тизимли чора-тадбирларни кўриш, уларни ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ва оғир шароитдан олиб чиқиш йўлида бажарилаётган ишлар муҳокамалар марказида бўлди.

Сайёр қабул  жараёнида ишга жойлашиш, уй-жой, кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш масаласида келиб тушган 10 га яқин мурожаатларга  туман адлия бўлими бошлиғи И.Қаюмов томонидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. 

Шунингдек, мулоқот давомида Вазирлар Маҳкамасининг «Хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори мазмун-моҳияти батафсил тушунтирилди.


Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими