Янгиликлар
СЎРАГАН ЭДИНГИЗ...
САВОЛ: Фуқаролар ёки блогерлар участка ёки округ сайлов комиссиясининг овозларни санаб чиқиш натижаларига оид баённомасининг нусхасини олишга ҳақлими?
М.Низомиддинов, Гулистон тумани
ЖАВОБ: Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексига мувофиқ участка ёки округ сайлов комиссиясининг овозларни санаб чиқиш натижаларига оид баённоманинг кўчирма нусхаси ҳамма танишиб чиқиши учун сайлов комиссияси биносига камида қирқ саккиз соат муддатга осиб қўйилади.
Фуқаролар ёки блогерлар осиб қўйилган баённома билан танишиши, расмга олиши мумкин.
Бунда, сайлов комиссиясидан ахборот коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда тайёрланган баённоманинг нусхасини тақдим этишни талаб қилиш назарда тутилмаган.
Саволга Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими бошлиғи Д.Умурзоқова жавоб берди.