Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

23

СЎРАГАН ЭДИНГИЗ...


Сайхунобод туман адлия бўлими томонидан “Бепул ҳуқуқий маслаҳат билан ҳар бир уйга” шиори остида "Паймарт", "Бахмалсой", Фаровон", "Ўзбекистон", "Нурли йўл" маҳалла фуқаролар йиғинларида “Аёллар дафтари”га киритилган ҳуқуқий маслаҳатга муҳтож хотин-қизлар муаммолари уйма-уй юрган ҳолда ўрганилди.

Тадбир давомида алиментни ундириш, аҳоли ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, ер ажратиш, уй-жой олиш тартиби, шунингдек, “Камбағал ва ишсиз фуқароларни тадбиркорликка жалб қилиш, уларнинг меҳнат фаоллигини ошириш ва касб-ҳунарга ўқитишга қаратилган ҳамда аҳоли бандлигини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори ҳамда бошқа қонун ҳужжатлари мазмун-моҳияти юзасидан тушунтиришлар берилди.

Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими