Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

23

СЎРАГАН ЭДИНГИЗ...


САВОЛ: Бухгалтеримиз малака ошириш курси давомида иш ҳақи берилмаслигини айтди. Ушбу ҳолатда иш ҳақи берилмаслиги қонунийми?  

 Д.Алламуродова, Гулистон шаҳри


ЖАВОБ: Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 28 декабрдаги 1026-сон қарори билан тасдиқланган “Мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим муассасаларининг педагог ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тўғрисида”ги Низомга асосан буюртмага киритилган малака ошириш курслари тингловчилари учун ўқишнинг барча даврида уларнинг асосий иш жойи бўйича эгаллаган лавозими ва ўртача иш ҳақи сақланади, уларнинг ўқув юкламаси эса бошқа аъзолар ўртасида тақсимланиши белгиланган.

Шунингдек, ишдан ажралган ҳолда ҳудудий марказларга малака оширишга бошқа ҳудудлардан юборилган тингловчилар учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ўқишга бориш ва ундан қайтиш бўйича бир марталик йўл ҳақи харажатлари уларни юборган томон ҳисобидан қопланади.

Юқоридагиларга кўра, сизнинг малака ошириш курсида ўқишингиз давомида ўртача иш ҳақингиз сақланади.

Саволга Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими етакчи маслаҳатчиси Ҳ. Сулайманбекова жавоб берди.