Yangiliklar
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ташаббуси билан, Сирдарё вилоят адлия бошқармаси “Мустақиллик ҳуқуқ демакдир” мавзусидаги #online ижодий кўрик-танловини эълон қилади.
Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодекси Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлари сайловларига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш билан боғлиқ муносабатларни тартибга солади ҳамда Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хоҳиш-иродаси эркин билдирилишини таъминловчи кафолатларни белгилайди.
Тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш, давлат органлари ва ташкилотларида қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш, лицензиялаш ва рухсат бериш билан боғлиқ жараёнларни рақамлаштириш ҳамда мазкур соҳага оид талаблар ва шартларга риоя этилишини текшириш тартибини янада такомиллаштириш мақсадида “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди.
Савол: Сайлов комиссияси аъзоларига қандай талаблар қўйилади ?
Саволга Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий экспертиза ва юридик хизматлар фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими бош маслаҳатчиси Ҳ.Сайитов жавоб берди
Савол: Собиқ турмуш ўртоғимдан бир нафар фарзандим таъминоти учун 350 минг сўм миқдорда алимент оламан. Фарзандим яқинда хасталаниб қолди ва уни даволатишга икки миллион сўм кетар экан. Менда бунча пул йўқ. Фарзандимни даволатиш учун турмуш ўртоғимдан пул талаб талаб қилишга ҳақлиманми?
Давлат органлари бошқарувида шаффофлик ва қонунийликни таъминлаш, президент хавфсизлиги хизматининг ваколатларини янада аниқлаштириш ҳамда соҳага оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни очиқлаш мақсадида жорий йилнинг 6 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан “Президент давлат хавфсизлик хизмати тўғрисида”ги Қонун имзоланди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 июндаги “Давлат органлари ва ташкилотларига юридик хизмат кўрсатиш фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан эндиликда Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари ҳузурида юридик хизмат кўрсатиш марказлари ташкил этилади.
Катта авлод айтиш мумкинки, тажриба, сабоқ, ибрат, ўрнак ва намуна мактабидир. Ўрта ва кичик авлод билан учрашувларда, одатда самимият ва маслаҳатлар устуворлик қилади. Шу аснода хулосалар қилинади, бой тажрибалар орттирилади. Сирдарё вилоят адлия бошқармаси ҳамда вилоят суди ҳамкорлигида ташкил этилган «Уч авлод» учрашуви ана шундай эзгу мақсадлар учун хизмат қилди.
Сирдарё вилоят ҳокимлиги ҳамда вилоят адлия бошқармаси ташаббуси билан Нодавлат нотижорат ташкилотлари ассоциацияси, жамоат фонди ҳамда Сайхунобод туман ҳокимлиги ҳамкорлигида Сайхунобод туманида фаолият юритаётган нодавлат-нотижорат ташкилотлари вакиллари билан вилоят адлия бошқармаси бошлиғи ўринбосари С.Тоғаев раисилигида сайёр учрашув ўтказилди.
Сардоба туман ҳокимлигида "Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони ҳамда “Ijro.gov.uz” ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори мазмун-моҳиятини тушунтиришга қаратилган семинар ташкил қилинди.