Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

18

Президент сайлови – келажак танлови.


Сирдарё вилоятида аҳолининг сайлов қонунчилигига оид ҳуқуқий саводхонлигини ошириш бўйича “Сайлов тарғиботи ҳафталиги” доирасидаги тадбирлар Сирдарё туманида бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг 18 октябрь куни Республика Маънавият ва маърифат марказининг Сирдарё вилоят бўлими ташаббуси билан вилоят адлия бошқармаси, вилоят маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси билан ҳамкорликда Сирдарё туманида “Президент сайлови – келажак танлови” мавзусида “Орзу”, “Қуёш”, “Фаровон” маҳаллаларида ва Сирдарё шахридаги “REKOMED FARM” корхонасида аҳолининг сайлов қонунчилиги оид ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида тарғибот тадбирлари ўтказилди.

Тадбирларда Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими раҳбари Муроджон Ҳайитов, Республика Маънавият ва маърифат маркази Сирдарё тумани бўлинмаси раҳбари Лола Шоимова, хотин-қизлар масалалари бўйича Сирдарё тумани хоким маслаҳатчиси Мунoжат Шарипова, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими бош мутахассиси, шоира Норинисо Қосимова, шунингдек, вилоят адлия бошқармаси бўлим бўлим бошлиғи Дилноза Умрзоқова, Сирдарё тумани адлия бўлими бош маслахатчиси Содиқжон Ҳамроевлар иштирок этиб, фуқароларга сайлов қонунчилиги, бунда уларнинг бурчлари ҳақида атрофлича тушунчалар берди.

Ўзбекистон Республикасида сайловлар умумий, тенг, тўғридан-тўғри сайлов ҳуқуқи асосида яширин овоз бериш принципларига биноан очиқ ва ошкора ўтказилиши алоҳида таъкидланди. Бунда аҳолига сайлов қонунчилигига мувофиқ қуйидагича тушунчалар берилди:

- сайловда эркин ва яшириш овоз берилиши, сайлов бюллетенидаги номзодлардан қайси бирини танлашни фақат сайловчининг ўзи ҳал қилиши;

- овоз бериш сайлов куни соат 8:00дан 20:00гача ўтказилиши, овоз бериш вақти ва жойи тўғрисида участка сайлов комиссияси сайловчиларни сайловдан камида 10 кун олдин хабардор қилиши;

- Ўзбекистон Республикасининг 18 ёшга тўлган фуқаролари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида қатнашиш ҳуқуқига эгалиги;

- Ўзбекистон Республикасининг ҳар бир фуқароси битта овозга эга эканлиги;

- овоз бериш биносига келгач, сайловчи участка сайлов комиссиясининг аъзосига ўз шахсини тасдиқловчи ҳужжатни кўрсатган ҳолда сайловчилар рўйхатига имзо қўйиши, шундан кейин унга сайлов бюллетени берилиши;

- бирон бир сабабга кўра сайловчилар рўйхатига фамилияси кирмай қолган сайловчининг фамилияси сайловчини шахси, фуқаролиги ва яшаш жойини тасдиқловчи ҳужжат асосида сайловчилар рўйхати иловасига киритилиши каби энг муҳим жиҳатлар бўйича тарғиботчилар атрофлича тушунчалар беришди. Бундан ташқари фуқароларнинг сайлов қонунчилигига мувофиқ муддатидан олдин овоз бериш каби ҳуқуқлари ҳам тушунтирилди.

Тарғибот ишлари вилоят бўйлаб давом этмоқда.