Янгиликлар
«Сайлов тарғиботи ҳафталиги» доирасида Оқолтин туман адлия бўлими томонидан «Аҳиллик», «Андижон», «Бўстон», «Тошкент» маҳаллаларида учрашувлар ташкил қилинди
«Сайлов тарғибот ҳафталиги» доирасида Оқолтин туманидаги «Аҳиллик», «Андижон», «Бўстон», «Тошкент» маҳаллаларида тарғибот тадбирлари ташкил қилинди.
Унда Оқолтин туман адлия бўлими бошлиғи Ҳ.Эркабоев, Республика маънавият ва маърифат маркази Оқолтин туман бўлинмаси раҳбари Н.Юлдашев маъруза билан иштирок этдилар.
Дарҳақиқат, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови мамлакатимиз ҳаётидаги ғоят муҳим ижтимоий-сиёсий воқеа ҳисобланади. Чунки бу давлат раҳбари – Президентни сайлаш билан боғлиқ ўта масъулиятли жараёндир.
Туманнинг ҳар бир маҳалласида аҳоли билан бўлиб ўтган учрашувлар давомида мамлакат келажаги, унинг янада тараққий топиши давлат раҳбари лавозимига энг муносиб номзодни сайлаш бу сайловчиларнинг қарорига боғлиқ эканлиги, сиёсий жараёнда аҳолининг фаол иштироки муҳим аҳамиятга эга эканлиги алоҳида таъкидланди.
Тадбирда Сайлов кодкесининг мазмун-моҳияти, мазкур кодексга киритилган 7 та муҳим ўзгартиришлар, сайлов маданияти ҳуқуқшунослар томонидан батафсил тушунтирилди ҳамда сайлов қонунчилигига доир тарғибот материаллари тарқатилди
Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими