Yangiliklar
Мамлакатимизда юридик хизмат кўрсатиш соҳасини янги сифат босқичига кўтариш, давлат органлари ва ташкилотлари фаолияти шаффофлигини таъминлаш, юридик хизмат ходимларининг жамиятдаги ролини ошириш мақсадида жорий йилнинг 29 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат органлари ва ташкилотларига юридик хизмат кўрсатиш фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори қабул қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 июндаги “Давлат органлари ва ташкилотларига юридик хизмат кўрсатиш фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори мазмун-моҳиятини тушунтириш юзасидан Оқолтин туман ҳокимлигида давлат ташкилотлари масъул ходимлари иштирокида семинар ташкил қилинди.
Мамлакатимизда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятини, айниқса ўрта ва қуйи бўғинда ҳуқуқий жиҳатдан таъминлаш ҳамда уларга сифатли ва профессионал юридик хизмат кўрсатишга қаратилган ислоҳотлар босқичма-босқич амалга оширилмоқда.
Сирдарё вилоят адлия бошқармаси раҳбарияти томонидан вилоятнинг чекка ва олис ҳудудларида ўтказилаётган сайёр қабуллар аҳоли билан юзма-юз мулоқот қилиш, уларни анчадан буён қийнаб келаётган муаммоларга ҳуқуқий ечим топишда муҳим омил бўлмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ташаббуси билан, Сирдарё вилоят адлия бошқармаси “Мустақиллик ҳуқуқ демакдир” мавзусидаги #online ижодий кўрик-танловини эълон қилади.
Гулистон шаҳар адлия бўлими томонидан аҳолининг электорал маданиятини юксалтириш, сайлов қонунчилигига оид ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида Гулистон шаҳар тиббиёт коллежида "Хотин-қизларнинг сайловлардаги иштироки" мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.
Жорий йилнинг 24 октябрида ўтказилиши кутилаётган Президентлик сайловида аҳолининг сиёсий ва ҳуқуқий маданияти, дунёқараши, фуқаролик позицияси намоён бўлади.
Халқ дардини тинглаш, уларнинг муаммоларига ҳуқуқий ечим топиш мақсадида Янгиер шаҳар адлия бўлими томонидан Янгиер шаҳар Халқ қабулхонасида навбатдаги сайёр қабул ўтказилди.
Қонунга мувофиқ, фазовий маълумотлар фазовий объектлар тўғрисидаги, уларнинг жойлашуви, шакли, хоссалари хақидаги маълумотлардан иборат.
2021 йил августида қуйидагиларга 500 минг сўм бир марталик моддий ёрдам берилади (https://lex.uz/docs/5540980):