Yangiliklar
Сирдарё тумани Асалчи қишлоғида яшовчи Г. Норқулова Камолот маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан ўтган катта йўл бетон тўсиқлар билан ёпилиши натижасида тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишга анча қийналиб қолди.
Ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга қаратилган “Ватан тақдири – менинг тақдиримда” мавзусидаги семинар-тренинг Бахт шаҳрида жойлашган Республика ўғил болалар таълим-тарбия муассасасида ташкил қилинди.
Адлия органлари томонидан тегишли идоралар билан ҳамкорликда вилоят ҳамда туман (шаҳар)ларда ҳудудий тарғибот гуруҳлари шакллантирилиб, тарғибот ўтказиладиган манзиллар бўйича давлат органлари, маҳаллалар, ташкилотлар кесимида режа-график ишлаб чиқилди ҳамда ҳар ҳафтанинг сешанба ва жума кунлари бошқарма ва туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан жойларда "Сайлов-2021:ўз келажагинг учун овоз бер" шиори остида тадбирлар ташкил этилмоқда.
Унда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари Н.Жўраева, туман адлия бўлими бошлиғи Ш.Алимов, туман ички ишлар ХПБ бошлиғи А.Худойназаров ҳамда махалла фуқаролар йиғинларининг оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий ишлар бўйича ўринбосарлари иштирок этишди.
Гулистон туман адлия бўлими томонидан “Фермерга мадад” ҳуқуқий акцияси доирасида Гулистон тумани “Янги ҳаёт” СИУ ҳудудидаги “Умарбек Орзулари сари” ва “Ўринқул ота” фермер хўжаликларида тарғибот тадбири ўтказилди.
Ҳақиқий ҳарбий хизматни ўтаётган (резервга, истеъфога бўшатилган) контракт бўйича ҳарбий хизматчилар ҳарбий хизматининг умумий давомийлиги 10 ва ундан ортиқ календарь йилига етганда уй-жой қонунчилигида кўзда тутилган меъёрлар ва тартибга мувофиқ ўзлари эгаллаб турган турар жойларини бепул хусусийлаштириб олиш ҳуқуқига эгадирлар (https://lex.uz/docs/4513434).
Адлия вазирлиги ташаббуси билан “Фермерга мадад” ҳуқуқий акцияси старт олди. Жорий йилнинг июнь–декабрь ойларида ўтказилаётган ҳуқуқий акциянинг мақсади қишлоқ хўжалиги ривожининг драйвери сифатида фермерларнинг жамиятдаги мавқеини оширишдан иборат.
Қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳуқуқий муносабатларда фермер хўжаликларининг ҳуқуқ ва манфаатларига риоя этилиши аҳволини ўрганиш, ҳуқуқни қўллаш амалиётини таҳлил қилиш орқали соҳани тубдан ислоҳ қилиш юзасидан таклифлар тайёрлаш, “Фермерлар қишлоқ хўжалиги ривожининг драйвери” сифатида уларнинг иқтисодиёт ва жамиятдаги мавқеини ошириш “Фермерга мадад” ҳуқуқий акциясидан кўзланган асосий мақсадлардан биридир.
Уй-жойга эга бўлишнинг қонуний тартиблари мавжуд. Бироқ, кўплаб фуқаролар ушбу талаблардан бехабар ёки уй-жойни расмийлаштириш учун зарур ҳужжатлари мавжуд эмас. Бу ҳолат, афсуски, муаммо устига муаммо келиб чиқишига, хусусан, ҳақиқатда яшаб турган жойга рўйхатга олиниши, мулкка эгалик қилишига монелик қилади.
Асосий фаолияти паррандачилик бўлган тадбиркорлар учун айрим солиқ ставкалари 50 фоиз миқдорида қўлланилади