Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

19

Қонунчиликдаги_янгиликлар


Ўзбекистон Республикасининг коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги Қонун  (ЎРҚ–729-сон, 18.11.2021 й.) Президент томонидан имзоланди.

 Киритилган қўшимчаларга кўра, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ходимлари коррупциявий ҳуқуқбузарликлар содир этилишини ўрганиш ва таҳлил қилиш учун жазони ижро этиш муассасаларига монеликсиз киришга, ҳужжатлар билан танишишга ҳақли эканлиги белгиланди.

 Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан ҳар йили коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги миллий маърузани Олий Мажлисга тақдим этади.

Эндиликда коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисида ахборот бераётган шахсларнинг қариндошлари ҳам давлат ҳимоясида бўлади (илгари фақат хабар берган шахслар назарда тутилган.)

 Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.