Янгиликлар
Контрафакт маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва уни реализация қилиш бошқа хўжалик юритувчи субъектга зарар келтириши ёки унинг ишчанлик обрўсига путур етказиши мумкин
Афсуски, айрим тадбиркорлик субъектлари томонидан интеллектуал мулк билан боғлиқ қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйишмоқда.
Мазкур масала юзасидан жорий йилнинг 16 феврал куни Сирдарё вилоятида инсофсиз рақобатнинг тақиқлаш, контрафакт маҳсулотлар сотилишини олдини олиш мақсадида Сирдарё вилояти Адлия бошқармаси ҳузуридаги Интеллектуал мулк Маркази билан Сирдарё вилояти Монополияга қарши курашиш бошқармаси ҳамкорликда семинар ўтказилди. Семинар иштирокчиларига контрафакт маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва уни реализация қилишнинг салбий оқибатлари ва уларнинг олдини олиш бўйича қонунчилик доирасида батафсил тушунчалар берилди.
Хусусан, Сирдарё вилояти Монополияга қарши курашиш бошқармасига 2021 йил ва 2022 йилнинг ўтган давр мобайнида ушбу масала бўйича 6 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, уларнинг 3 тасида келтирилган важлар ўз тасдиғини топмаганлиги учун иш қўзғатиш рад этилган бўлса, 3 та ҳолатда эса қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйган тадбиркорлик субъектларига нисбатан белгиланган тартибда иш қўзғатилиб, келгуси фаолиятда контрафакт маҳсулотлар ишлаб чиқарилишини тўхтатиш бўйича бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар берилганлиги такидланди.
Шунингдек, 15 февралдан 15 мартга қадар республика бўйлаб контрафакт маҳсулотлар реализациясига қарши реал самарали курашишни кўзда тутувчи ҳамда тарғибот-ташвиқот руҳи билан суғорилган «Контрафактсиз ой» ойлиги ўтказилаётганлиги билдирилди.
Сирдарё вилояти Монополияга қарши курашиш бошқармаси матбуот хизмати