Yangiliklar
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 январда қабул қилинган 5618-сон Фармонининг иккинчи иловаси – Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш концепциясини 2019 йилда самарали амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси”га асосан аҳолининг турли қатламлари, шу жумладан, тадбиркорлар ва ёшларнинг ахборотга бўлган эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда “Ҳуқуқий ахборот куни” лойиҳаси Сирдарё вилоятининг барча ҳудудларида ҳар ойнинг иккинчи шанбасида тизимли ташкил этилмоқда.
Ушбу мавзудаги кўрсатувни тасвирга олиш учун “Ўзбекистон24” телеканали тасвирга олиш гуруҳи – Санжар Тошпўлатов ҳамда Шуҳрат Абдувоитовлар билан Оқолтин туманига йўл олдик.
Жорий йилнинг декабрь ойида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига, Халқ депутатлари вилоят, туман-шаҳар кенгашларига бўлиб ўтадиган сайловлар олдидан вилоят адлия бошқармаси ҳамда туман-шаҳар адлия бўлимлари томонидан тизимли тарғибот ишлари олиб борилмоқда.
Ушбу мавзуда Сирдарё вилоят юридик коллежида вилоят адлия бошқармаси Ёшлар Иттифоқи вилоят Кенгаши билан ҳамкорликда давра суҳбати ташкил этилди. Давра суҳбатида адлия бошқармаси масъул ходимлари, вилоят сайлов комиссияси аъзолари, сиёсий партиялар вакиллари иштирок этдилар.
Халқимизга хос қадриятлардан бири бу оқибатлиликдир. Бу ўзаро муносабатларда меҳр кўрсатиш, кўмаклашиш, қўллаб-қувватлаш, бир сўз билан айтганда, мадад бериш орқали намоён бўлади. Муҳими, мадад ҳеч қачон бирон манфаат кутиб кўрсатилмайди. Унинг ўлчови ҳам, баҳоси ҳам йўқ. Мадад қалбнинг саховати, эзгуликнинг нишонаси, белгисидир. Луғатларда мадад сўзига қуйидагича таъриф берилган: яъни, далда бўлувчи моддий ёки маънавий ёрдам.
Яқинлашиб келаётган сайловлар олдидан ҳудудларда қизғин тайёргарликлар бормоқда. Шу кунларда ҳудудларда участка сайлов комиссиялари раисларининг ўринбосарлари ҳамда котиблари учун Сайлов кодекси, Конституция ва бир қатор қонунларга сайлов қонунчилиги борасида киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар ҳақида семинар-тренинглар ташкил этилмоқда.
Хусусан, Сирдарё туман адлия бўлими ходимлари тумандаги Саноат касб-ҳунар коллежи биносида туманда ташкил этилаётган Сайлов участкалари раисларининг ўринбосарлари ҳамда котиблари учун семинар-тренинг ўтказилди.
Жорий йилнинг 4-сентябрь куни Боёвут туманидаги 7 ва 43-сонли умумий ўрта таълим мактабларида “Билимлар куни” байрами кенг нишонланди. Ушбу тадбирларда Боёвут туман адлия бўлими масъул ходимлари ҳам фаол иштирок этдилар.
4 сентябрь – Билимлар куни муносабати билан вилоят адлия бошқармаси ҳамда туман-шаҳар адлия бўлимлари ходимлари таълим масканларида бўлиб ўтган "Билимлар куни" да иштирок этдилар. Вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими ходимлари Сирдарё вилоят хорижий тилларга ихтисослаштирилган мактаб –интернатида бўлиб ўтган байрам тадбирида иштирок этдилар.
Бугун мамлакатимиздаги барча олий, ўрта-махсус, умумтаълим масканларида бўлгани каби Сирдарё вилоят юридик коллежида “4 сентябрь – Билимлар куни”га бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди. Тадбирда коллеж директори Жамшидхон Нуритдинов сўзга чиқди.
Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва уларни такомиллаштириш, фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда маҳаллий давлат ҳокимияти, давлат бошқаруви органлари, ташкилот ва муассасалар юридик хизматларининг ҳам алоҳида ўрни бор.