Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

05

Адлия аралашуви билан 220 нафар ходимларнинг 205 526 720 сўм иш ҳақлари тўлаб берилди.


Сирдарё вилояти адлия бошқармаси томонидан фуқаро Б.Эргашев ва бошқаларнинг 2019 йил ноябрь - декабрь ойларида вилоят “Сувоқова” давлат унитар корхонасида ходимларга иш ҳақлари берилишининг аҳволи юзасидан мониторинг ўтказилди.


Сирдарё вилоят адлия бошқармаси

Ўтказилган мониторинг натижаларига кўра, Сирдарё вилоят “Сувоқова” давлат унитар корхонаси томонидан корхона ходимлари Б.Эргашев ва бошқаларга белгиланган муддатларда иш ҳақини тўлаб берилиши лозимлиги юзасидан тегишли кўрсатма берилган бўлишига қарамасдан, корхона томонидан 2020 йил 17 январь ҳолатига ўтган давр учун жами 220 нафар ходимларнинг 205 526 720 сўм иш ҳақлари тўлаб берилмаганлиги аниқланди.

Оқибатда, корхона томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 

19 мартдаги “Иш ҳақи ўз вақтида тўланишига доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 88-сонли қарори талаблари бузилишига йўл қўйилган.

Бинобарин, Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 17 ноябрдаги         “Иш ҳақи бўйича ҳисоб-китоблар ўз вақтида амалга оширилиши учун вазирликлар, идоралар ва хўжалик юритувчи субъектлар раҳбарларининг жавобгарлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги 504-сонли қарори ҳамда Меҳнат кодексининг 154-моддасига кўра, иш берувчи молиявий аҳволидан қатъий назар, ходимга бажарган иш учун ҳақни белгиланган меҳнат ҳақи шартларига мувофиқ ушбу Кодекснинг 161-моддасида кўрсатилган муддатларда тўлаши шартлиги белгиланган.

Шу боис, 2020 йил 17 январь ойига қадар тўланмай келинган жами 205 526 720 сўм иш ҳақини корхона ходимлари Б.Эргашев ва бошқаларга Сирдарё вилоят “Сувоқова” давлат унитар корхонаси ҳисобидан тўлаб берилиши юзасидан “Сувоқова” давлат унитар корхонасига тақдимнома киритилди. Натижада жами 220 нафар ходимларнинг 205 526 720 сўм иш ҳақи ундириб берилди.

А.Мавланов,

Сирдарё вилоят адлия бошқармаси 

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш

 бўлими бошлиғи