Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

04

Боёвут туман адлия бўлими томонидан Беруний МФЙ Йўлчи кўчаси 9-уйда яшовчи Гулсара Бийтўраеванинг Боёвут туман ДСЭНМдан 2019 йил январь ойидан август ойигача бўлган иш ҳақига қўшимча тўловларни олишда амалий ёрдам сўраб қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.


Ўрганиш давомида мурожаатчи Г. Бийтўраева туман давлат санитария эпидемиология назорати марказига 2017 йил 7 мартдаги 21-сонли буйруққа асосан меҳнат шартномаси тузилиб, тиб техниги лавозимига 4 разряд билан ишга қабул қилинганлиги маълум бўлди. 

Туман ДСЭНМ томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил  6 сентябрдаги 743-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида 2019 йил сентябр ойидан лавозим разряди 6 разряд этиб белгиланиб, меҳнатига ҳақ тўлаб келинган. 

Шунингдек, Қарорнинг 2-бандида ушбу қарорнинг 1-банди билан тасдиқланган ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича устамалар, қўшимча ҳақлар ва разрядлар ва Вазирлар Маҳкамасининг “Меҳнатга ҳақ тўлаш ягона тариф сеткасига ўзгартириш киритиш ҳақида”ги 2019 йил 18 январдаги 47-сон қарорининг
1-бандида назарда тутилган меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича Ягона тариф сеткасининг тариф коэффициентлари 2019 йил 1 январдан бошлаб қўлланилиши назарда тутилган.

Ўрганиш жараёнида ушбу банд талаблари ижроси таъминланмаганлиги, яъни  2019 йил январь ойидан август ойига қадар ишлаган даври учун қўшимча жами 1 057 511 сўм иш ҳақини тўлаб бериш чораси кўрилмаганлиги аниқланди.

Шунга кўра, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил
6 сентябрдаги “Меҳнат бозорида меҳнат муносабатларини тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 743-сонли қарори ижросини таъминлаш тўғрисида Боёвут тумани давлат санитария эпидемиологик назорат марказига 2020 йил 22 январдаги 1/20/3-7/56-сонли тақдимнома киритилиб, Г.Бийтўраевага иш ҳақи ундириб берилди.