Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

06

ТИЛ — МИЛЛАТ ҒУРУРИ


Тилни асраш, ривожлантириш – миллатнинг юксалиши демак. Ўзбекистон Республикаси Конституциясида давлат тилининг мақоми ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлаб қўйилган. Она тилимиз – ўзбек тилига 1989 йил 21 октябрда давлат тили мақоми берилди. Бу халқимизнинг миллий мустақилликка эришиш йўлидаги муҳим қадамларидан бири бўлган эди.
йилларида мамлакатимизда барча соҳаларда бўлгани каби тилимиз тараққиётида ҳам муҳим ўзгаришлар юз берди.
рада Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2019 йил 21 октябрда имзоланган “Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги” фармони бу борадаги ишларни янги босқичга кўтариши, шубҳасиз, - дейди Гулистон Давлат университети ўзбек тили кафедраси катта ўқитувчиси Ихтиёр Эрматов. - Чунки ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганлигига ўтган йилда 30 йил тўлди. Шу давр ичида тилимиз анчагина ўзгаришларга учради, кўплаб керак-нокерак чет сўзлар кириб келди. Баъзи юртдошларимиз тилни аралаш қилиб гаплашишни "урфга" чиқазиб қўяёзди. Филолог сифатида айтишим керак ва доим айтаман, биз тилимизни бузиб гапиришимиз бу маданиятли эмас, аксинча, маданиятсизлигимиздан дарак беради. Биз шеваларимизни ҳурмат қиламиз, чет тиллари ҳам жаҳонга юз тутишимизда муҳим. Аммо, ўзаро мулоқотда ўзбек адабий тилимизни соф сақламоғимиз лозим.
мизнинг деформациясига тенгдошларимизнинг дангасалиги, катталарнинг эътиборсизлиги сабаб бўлмоқда, -дейди Гулистон Давлат университети талабаси Баҳодир Шайматов. - Ёшларимиз ўртасида сўзларни чала-чулпа гапириш "урф", ижтимоий тармоқларда "фаол" баъзи йигит-қизларимизнинг сўзларига тушунмайди киши. Шеваларни аралаш-қуралаш, камига чет тиллардан сўзлар қўшиб "ўз маданияти"ни кўрсатаётган баъзи тенгдошларимизнинг ҳатто ўз исми-шарифини ҳам хато билан ёзганини кўрсам, энсам қотади. Ўз тилини ҳурмат қилмаган миллатни ҳурмат қилмайди, деб ҳисоблайман.
Дарҳақиқат, тил – миллат қиёфасининг бир бўлаги. Шу миллатнинг шаъни, қадриятлари, урф-одатларини ҳимоя қилишнинг асосий негизидир. Шу нуқтаи назардан олиб қаралганда, Президентимизнинг мазкур Фармони билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тузилмасида Давлат тилини ривожлантириш департаменти ташкил этилганини ҳам юқори баҳолаш мумкин. Департаментнинг асосий вазифалари этиб давлат тилини ривожлантириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан мониторингни амалга ошириш, ушбу соҳада жамоатчилик назоратининг самарали шаклларини жорий этиш, шу билан бирга давлат органлари ва ташкилотлари, жумладан, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг давлат тилини ривожлантириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан давлат назоратини ташкил қилиш бўйича фаолиятини мувофиқлаштириш белгиланди.

Қолаверса, департаментга ўзбек тилининг ёзма нутқи меъёр ва қоидаларини ишлаб чиқиш бўйича ҳамда лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини тўлиқ жорий этиш борасидаги ишларни жадаллаштириш ва давлат тилини ривожлантириш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш каби муҳим вазифалар юклатилди, -   дейди вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими етакчи маслаҳатчиси Дилноза Умрзоқова.

Шунингдек, Фармонда хорижий давлатлар тажрибаларини чуқур ўрганган ҳолда илмий асосланган янги сўз ва атамаларни расмий истеъмолга киритиш бўйича Атамалар комиссиялари ташкил этиш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилган.

Вилоятимизнинг отахон газетаси “Сирдарё ҳақиқати”да таниқли журналист Муҳаммадали Аҳмад қаламига мансуб "Армонларни рўёбга чиқарган Фармон" сарлавҳаси остида долзарб мақола эълон қилинган эди. Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи, жойларда давлат тили қоидаларига амал қилиш юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб келган Муҳаммадали Аҳмад мазкур Фармоннинг ўз вақтида қабул қилинган муҳим ҳужжат эканлигини таъкидлади.

Тилга эътибор – элга эътибор. Ўзбек тилининг софлиги, бойлиги, жозибасини намоён этиш учун дастлаб таълим муассасаларида она тили фанини чуқур ўқитиш масаласига жиддий эътибор қаратиш лозим. Ўз она тилини мукаммал билган бола бошқа тилларни ҳам ўзлаштириши осон бўлади. Бунинг учун эса мутахассислар тайёрлаш борасида ҳам ўзгача ёндашув зарур. Дарсларни алоҳида ёндошув, ўзига хос услубда ташкил этиш эса юқори самарадорлик омилидир.

Бу борада вилоят хорижий тилларга ихтисослаштирилган мактабнинг она тили ва адабиёти ўқитувчиси, Халқ таълими аълочиси, олий тоифали ўқитувчи Гулчеҳра Мирзаева билан суҳбатлашдик.
илларни мукаммал билиши учун бола аввало ўз тилини пухта эгаллаши лозим, - дейди Г.Мирзаева. - Бу борада юқорида тилга олинган Фармонда белгиланган вазифаларнинг тизимли амалга оширилиши жуда муҳимдир. Мана, ҳозирда, 9-синфларга "Иш қоғозларини юритиш маданияти" дарси қўшилган. Албатта, бу йигит-қизларимиз учун келажакда асқотади. Айтиш жоизки, битирувчиларимиз замонавий корхона, ташкилотларда, турли фирмаларда ишлашни хоҳлашади. Ишга киришда улар олдига кирилл алифбосида хатосиз ёзиш, рус тилида иш юритишни билиш каби талаблар қўйилади. Ваҳоланки, биз уларни мактабда лотин алифбосида ўқитамиз. Мени тилимизда иккиёзувликка чек қўйиш вақти келмадимикан, деган савол ўйлантиради. Бу нарса кўпчилик юртдошларимизнинг чаласавод бўлиб қолишларига олиб келмаяптими?

Мисол учун, кўча-кўйда юрсангиз, лотин, кирилл алифбосида жуда ғализ ва хатолар тўлиб тошган эълонларга кўзингиз тушади, дўконлар, дорихоналар, турли муассасалар номлари хатолар билан ёзилганига гувоҳ бўласиз. Тадбиркорларимиз ўртасида "урф" бўлган инглиз, французча номлар лотин алифбосида, хатолар билан ёзиладики, юртимизга меҳмон бўлиб келган сайёҳлар олдида кулгига қолишимиз ҳеч гап эмас.

- Фармонда белгиланганидек, мамлакатимиз ижтимоий ҳаётининг барча соҳаларида, жумладан, давлат бошқаруви, замонавий ва инновацион технологиялар, саноат, банк-молия тизими, ҳуқуқшунослик, дипломатия, ҳарбий иш, тиббиёт ва бошқа соҳаларда давлат тилининг имкониятларидан тўлиқ ва тўғри фойдаланишга эришиш учун нафақат ёшлар, балки аҳолининг барча қатламини она тилимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш ва фахрланиш туйғусини сингдириб бориш зарур, - дейди  Г.Мирзаева.
Мухтасар айтганда, давлатимиз раҳбарининг мазкур Фармони айни кунларда ўзлигини, ўзбек тилини, қадриятларини жондан севувчи, эъзозловчи ватандошларимизнинг эътирофига сабаб бўлмоқда. Биз билан суҳбатда кўплаб юртдошларимиз ушбу Фармон бандларининг амалда бажарилишини сабрсизлик билан кутишаётганлигини айтишди. Фармон бандлари ижроси устидан эса, албатта жамоатчилик назоратини ўрнатишимиз зарур.