Yangiliklar
Жорий йилнинг 12 июль куни Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий маркази Сирдарё вилоят филиалида фаоллар залида Адлия бошқармаси ҳамда вилоят прокуратураси билан ҳамкорликда Коррупция-жамият кушандаси мавзусида учрашув ташкиллаштирилди.
Унда 20 дан ортиқ малакали шифокорлар билан бир қаторда иш фаолиятини янгидан бошлаган 60 дан ортиқ ёш тиббиёт ходимлари иштирок этишди.
Учрашувда вилоят прокуратураси Уюшган жиноятчилик ва коррупцияга қарши курашиш бўлими бошлиғи А.Н.Убатов ҳамда вилоят адлия бошқармаси ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими етакчи маслаҳатчиси Л.М.Худойқуловлар иштирок этишди.
Коррупцияга қарши курашиш соҳасида давлат сиёсатининг асосий йўналишлари кўрсатиб ўтилганлиги аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларида коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирларни амалга ошириш шу жумладан тиббиёт ходимлари томонидан ўз хизмат вазифаларини бажаришда бу иллатга қарши бўлиши билан бир қаторда ўз ва ён атрофидагиларни ҳимоя қилиш кераклилигини таъкидлаб ўтилди.
Сирдарё вилоят адлия бошқармаси
Ҳуқиқий тарғибот ва маърифат бўлими
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 майдаги “Мамлакатни демократик янгилаш жараёнида фуқаролик жамияти институтларининг ролини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5430-сонли Фармони қабул қилинганлиги муносабати билан Сирдарё вилоят адлия бошқармаси мажлислар залида Сирдарё вилоят ҳокимлиги билан хамкорликда 2018 йил 6 июль куни “Мамлакатни демократик янгилаш жараёнида фуқаролик жамияти институтларининг роли” мавзусидаги семинар йиғилиши ташкиллаштирилди.
Семинарда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоят адлия бошқармаси, вилоят ҳокимлиги ва 60 дан ортиқ нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.
Семинар Сирдарё вилояти ҳокимининг ўринбосари -Мўминов Эркин Акмалович бошчилигида олиб борилди.
Семинар йиғилиши вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг ўринбосари С.Тоғаевнинг кириш сўзи билан бошланди.
Дастлабки “Фуқаролик жамияти институтларининг ролини тубдан ошириш бўйича олиб борилаётган ислоҳотлар” мавзусидаги маъруза вилоят адлия бошқармасининг нодавлат нотижорат ташкилотлари бўлими ходими Ш.Расулов томонидан қилинди.
Йиғилишда Адлия вазирлиги Нодавлат нотижорат ташкилотлари бошқармаси бош маслаҳатчиси –Шадиев Умид Акбарович Фармоннинг ижроси бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида сўз юритиб, Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2018 йил 1 июндаги 308-мҳ-сонли “Нодавлат нотижорат ташкилотларининг ўтказилиши режалаштирилаётган тадбирлари ҳақида хабардор қилиш тартиби тўғрисида” Низом ҳамда 2018 йил 27 июндаги 336-мҳ-сонли “Нодавлат нотижорат ташкилоти томонидан адлия органига тақдим этиладиган ҳисобот шаклини тасдиқлаш тўғрисида”ги буйруқлар қабул қилинганлиги, уларнинг мазмун-моҳияти ҳақида иштирокчиларга маълумот бериб ўтди.
Йиғилиш давомида Фармон ижросини таъминлаш мақсадида Сирдарё вилоят халқ депутатлари Кенгаши ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг рўйхатдан ўтганлиги тўғрисидаги гувохнома Фонд Васийлик кенгаши раисига тантанали равишда топширилди.
Фонднинг васийлик кенгаши раиси томонидан фонднинг келгусида амалга оширадиган режалари ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.
Семинар давомида ННТлар томонидан берилган барча саволларга тадбир ташкилотчилари томонидан батафсил мълумотлар берилди, уларнинг муаммоларини ҳал қилиш бўйича амалий чоралар кўриш белгиланди.
Семинар якунида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссияси томонидан давлат гранти бўйича ўтказилган 1-2-танлов ғолибларига сертификатларни топшириш маросими тантанали равишда ўтказилди.
Сафарбой Тоғаев
Сирдарё вилоят адлия бошқармаси
бошлиғи ўринбосари
Мажбурий меҳнатга бархам бериш бўйича семинар.
Жорий йилнинг 10 май куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида мажбурий меҳнатга барҳам беришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 349-сон қарори қабул қилинди.
Шу муносабат билан жорий йилнинг 19 июнь куни Гулистон шаҳар адлия бўлими томонидан таълим йўналиши бўйича соҳа ходимлари иштирокида кенгайтирилган семинар ўтказилди.
Семинарда мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик соҳасидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши юзасидан назоратни кучайтириш бу борадаги текширувлар самарадорлигини ошириш ва мажбурий меҳнат холатлари аниқланганда эса айбдор шахсларга нисбатан тегишли жавобгарлик чоралари қўллаш назарда тутилганлиги йиғилиш иштирокчилари бўлим бошлиғи Х.Муллажанов томонидан тушунтириб ўтилди.
Ҳар қандай шаклдаги мажбурий меҳнатдан фойдаланиш холатлари аниқланганда айбдор шахсларга нисбатан жавобгарлик чоралари назарда тутилган. Ушбу ҳолат бўйича мехнат ва бандлик бўлими билан биргаликда мониторинг ўтказилганлиги йиғилишда қайд этилиб ўтилди.
Гулистон шаҳар адлия бўлими
Обод қишлоқ дастури ижрода
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Обод қишлоқ дастури тўғрисида”ги ПФ-5386-сонли Фармон ижроси юзасидан жорий йилнинг 14 июнь куни Сирдарё вилоят адлия бошқармасининг ташаббуси билан Оқолтин туманининг “Бўстон” махалла фуқаролари йиғинида оммавий қабул ташкил этилиб, бошқарма бошлиғи ўринбосари С.Тоғаев томонидан обод қишлоқ дастури юзасидан аҳолига батафсил тушунтиришлар бериб ўтилди.
Бундан ташқари аҳолига соғлиқни сақлаш масаласи, аҳолини ишга жойлаштириш ва бандлик муносабатлари, туман нотариал идораси нотариуси томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш юзасидан ҳамда банк кредитини олиш бўйича тегишли маслаҳатлар ва ёрдамлар кўрсатилди.
Шу билан бирга, “Бўстон” маҳалла фуқаролар йиғинида “Сайёр адлия бўлими” бурчаги ташкил этилиб, ушбу қишлоқ аҳолисининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш мақсадида аҳолига ҳуқуқий ахборот бериш амалиёти жорий этилди.
Тадбир давомида маҳалладаги энг намунали оила хонадонига ҳам борилди.
Сирдарё вилоят адлия
бошқармаси
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 4 январдаги Фармони
Адлия органлари ва муассасалари жамоаси Сизларни кириб келаётган янги – 2017 йил билан самимий муборакбод этади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 5 октябрдаги "Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармони тадбиркорларга янада катта имкониятлар яратиб берди.
Вазирлар Маҳкамасинининг 14.11.2016 йилдаги 387-сон қарори билан Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидалари (кейинги ўринларда Қоидалар деб аталади) тасдиқланган бўлиб, олдин амалда бўлган таҳрири (ВМ нинг 12.04.1999 йилдаги 171-сон қарори билан тасдиқланган) ўз кучини йўқотган. Қуйида мазкур таҳрирларнинг таққослама таҳлили келтирилмоқда.
Сирдарё вилоят адлия бошқармасида вилоят прокуратураси ва Ички ишлар бошқармасининг масъул ходимлари билан ҳамкорликда барча давлат бошқаруви органлари, маҳалий давлат ҳокимияти органлари ва жамоат бирлашмалари ҳамда бошқа ташкилотларнинг вакиллари иштирокида “Давлатимиз томонидан қабул қилинаётган қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятидан аҳолини ўз вақтида хабардор қилиш – фуқаролик жамиятига хос бўлган хусусиятлардан бири” мавзусидаги ўқув-семинари бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан навбатдаги матбуот анжумани ўтказилди. Унда журналистларга бозор иқтисодиётининг Бош қомусимизда мустаҳкамланган ҳуқуқий асослари, жумладан давлат эҳтиёжлари учун мева-сабзавот маҳсулотлари харид қилиш бўйича контрактация шартномаларининг тузилиши ва бажарилишига оид амалиёт юзасидан маълумотлар тақдим этилди.