Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

16

Алиментни вақтида тўламаганлик учун қонунчиликда қандай жавобгарлик мавжуд?


Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 47-4-моддасига кўра моддий ёрдамга муҳтож бўлган вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсни моддий таъминлашдан бўйин товлаш, яъни уларни моддий жиҳатдан таъминлаш учун суднинг ҳал қилув қарорига ёки суд буйруғига биноан ундирилиши лозим бўлган маблағни жами бўлиб икки ойдан ортиқ муддат мобайнида тўламаслик — ўн беш сутка муддатга маъмурий қамоққа олишга ёки ушбу Кодексга мувофиқ маъмурий қамоқ қўлланилиши мумкин бўлмаган шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Бунда норманинг иккинчи қисмига кўра биринчи марта ҳуқуқбузарлик содир этган шахс, агар у маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриш жараёнида алимент мажбуриятлари бўйича қарздорликни ихтиёрий равишда тўлаган бўлса, жавобгарликдан озод этилади.

Бундан ташқари, юқоридаги ҳаракатлар маъмурий жазо қўлланилган кундан бошлаб 1 йил мобайнида такрорланса, шахс Жиноят кодекси 122-моддасига биноан жиноий жавобгарликка тортилади.

Алимент вақтида тўланмаган вазиятда алимент тўловчи шахснинг иш жойидаги раҳбари ёки туман ёки шаҳардаги прокуратура органига ариза билан мурожаат қилиш лозим.

Сирдарё туман адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси Ҳамроев Содиқжон