Янгиликлар
ИККИ ЙИЛЛИК ҚАРЗ ҚАЙТАРИЛАДИГАН БЎЛДИ
Адлия бўлими томонидан мурожаатни ўрганиш давомида, жамият билан корхона ўртасида 2018 йил 6 сентябрь куни 01/23-сонли шартнома тузилганлиги, шуртнома шартларига кўра жамият Сирдарё вилояти Боёвут туманида
“ВС 5-12” туманлараро зовурини тозалаш ва таъмирлаш ишларини бажариш мажбуриятини олган бўлиб, шартномада белгиланган ишлар даъвогар томонидан бажарилиб, тўлиқ ҳажмда топширилганлигини аниқланди.
Корхона эса бажарилган ишлар учун тўловларни амалга ошириш мажбуриятини олган бўлиб, тўловларни ўз вақтида қисман тўламасдан келмоқда. Пудратчи даъвогарга жами 579 320 223 сўм пул маблағларини тўламашни кечиктириб юборган.
Ваҳоланки, шартноманинг 6,2 бандида “жорий молиялаштириш ишлар сифати текширилиб, ҳужжатлар асосида тўлиқ топширилгандан сўнг, бажарилган ишлар учун тўлов амалга оширилиши” белгилаб қўйилган.
Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонуни 25-моддасида товарларни етказиб бериш муддатлари кечиктириб юборилган, тўлиқ етказиб берилмаган, ишлар бажарилмаган ёки хизматлар кўрсатилмаган ҳолларда, товар етказиб берувчи (пудратчи) сотиб олувчига (буюртмачига) кечиктирилган ҳар бир кун учун мажбурият бажарилмаган қисмининг 0,5 фоизи миқдорида пеня тўлайди, бироқ бунда пенянинг умумий суммаси етказиб берилмаган товарлар, бажарилмаган ишлар ёки кўрсатилмаган хизматлар баҳосининг 50 фоизидан ошиб кетмаслиги лозимлиги белгиланган.
Ховос туман адлия бўлими томонидан мурожаатчи манфаатлари юзасидан Боёвут туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси киритиб, юқорида тилга олинган шартномани тузган "Боёвутмахсуссувпудрат" ДУКнинг барча ҳуқуқ ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий ворис сифатида "Боёвутмахсуссувпудрат" МЧЖ дан 579 320 223 сўм асосий қарз ва 161933895 сўм пеняни ундиришни сўради.
Суд даъво аризани қаноатлантириб, жавобгардан даъвогар фойдасига 579 320 223 сўм асосий қарз, 25млн сўм пеня ундиришни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблади.
Шартнома тузилдими, унинг вақтида бажарилиши устидан ҳар иккала тараф жавобгар. Бир тараф иккинчи тарафнинг масъулиятсизлиги орқасидан жабр кўриши керак эмас. Чунки бажарилган иш орқасида инсон манфаати турибди. Иш бажарган ишчиларнинг иш ҳақи турибди.