Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

16

ШИРИН ШАҲАР АДЛИЯ БЎЛИМИ ТАДБИРКОРНИНГ ҚОНУНИЙ МАНФААТЛАРИНИ ҲИМОЯ ҚИЛДИ


Мамлакатимизда тадбиркорлик фаолияти ҳар томонлама қўллаб-қувватланмоқда. Бу эса соҳа фаолиятини яна ривожлантириш, иқтисодий барқарорликни таъминлаш, ишбилармон фуқароларни қўллаб-қувватлашга хизмат қилади. Вилоятимизда ҳам тадбиркорлар талайгина. Айниқса, муҳтарам Президентимиз томонидан соҳа ривожига қаратилаётган эътибор тадбиркорлик билан шуғулланувчилар сафини янада кенгайтирмоқда. Тадбиркорлар давлат ҳимоясида, уларнинг қонуний манфатларини ҳимоя қилиш давр талабидир. Зеро, қонун барча учун барорбар. Бир мурожаат юзасидан фикримизни давом эттирсак. Ширин шаҳар ҳокимлиги  “PRO100 HI-TECH MEBEL” масъулияти чекланган жамияти билан тузилган шартнома шартларини бузди. Бу ҳақида адлия бўлимга келиб тушган мурожаат асосдир.  

Баён этилишича, тарафлар ўртасидаги шартномага мувофиқ  “PRO100 HI-TECH MEBEL” МЧЖ  ва Ширин шаҳар ҳокимлиги ўртасида шартнома қиймати 65.000 000 (олтмиш беш миллион) сўмлик олди-сотди шартномаси тузилган бўлиб, унга кўра,  тадбиркор озиқ-овқат маҳсулотлари, идора мебеллари етказиб берган. Бироқ, шаҳар хокимлиги белгиланган суммани тўлаб бермаган ва шартнома шартларини бажармаган.

Бундан ташқари, “PRO100 HI-TECH MEBEL” МЧЖ томонидан Ширин шаҳар ҳокимлигига шартнома шартларини бажариш юзасидан талабномалар юборилган, аммо бу ҳокимият томонидан эътиборсиз қолдирилган. Тадбиркорнинг мурожаати асосида мазкур ҳолат Ширин шаҳар адлия бўлими томонидан ваколат доирасида ўрганилди ҳамда “PRO100 HI-TECH MEBEL” масъулияти чекланган жамияти манфаатида Иқтисодий ишлар бўйича Боёвут туманлараро судига даъво аризаси киритилди.

Суд ишни мазмунан кўриб чиқиб, тадбиркор фойдасига етказилган зарарни ундириш юзасидан ҳал қилув қарорини чиқарди. Адлия кўмагида кўрилган зарар қопланди, тадбиркорнинг қонуний манфаатлари ҳимоя қилинди.  


Бекзод Ғайбуллаев,

Ширин шаҳар адлия бўлими бош маслаҳатчиси