Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

20

Сайёр қабул мурожаатларга ҳуқуқий ечим топишда муҳим механизм


Адлия бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари в.б. А.Шайжигитов Сирдарё тумани «Тараққиёт» маҳалласида сайёр қабул ўтказди.

Сайёр қабулда йўлларни таъмирлаш, электр сим ёғочлари ўрнатиш, таббий газга уланиш, иш ҳаққини олишда ёрдам бериш каби масалаларда аҳолидан 35 та мурожаат келиб тушди.
Жумладан, фуқаро Ш.Бабаев фойдаланилган электр энергияси учун туман электр тармоқлари корхонаси томонидан ортиқча пул ҳисобланганидан норози, ҳудуддаги кластерларнинг бирида ишлаган Э.Элчибоев эса иш ҳаққини ўз вақтида ололмай келмоқда.

Сайёр қабул жараёнида аҳолини қийнаб келаётган шу ва бошқа ҳаётий муаммолари эшитилиб, 25 та мурожаатга жойида ҳуқуқий тушунтириш берилди, 8 та мурожаат ўрганиш учун иш юритувига олинди.

Сайёр қабулда туман адлия бўлими, халқ қабулхонаси ва бир қатор мутасадди ташкилотлар масъул ходимлари иштирок этдилар.

Хулоса ўрнида айтганда, сайёр қабул аҳоли мурожаатлари билан ишлашда муҳим аҳамиятга эга бўлди. 


Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими