Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

17

Адлия аралашуви билан тадбиркорнинг мурожаати қаноатлантирилди


 “GOLD SAND INDUSTRIYA” МЧЖ ва Сирдарё йўллардан мунтазам фойдаланиш унитар корхонаси раҳбарлари ўртасида шартнома тузилган бўлиб, унга мувофиқ “GOLD SAND INDUSTRIYA” МЧЖ қурилиш материали (Клинец)ни белгиланган миқдорда тайёрлаб етказиб бериши,  Сирдарё йўллардан мунтазам фойдаланиш унитар корхонаси  маҳсулотни қабул қилиши ва тўловни амалга ошириши лозим эди.

“GOLD SAND INDUSTRIYA” МЧЖ томонидан шартнома шартлари бажарилиб, жами 40 464 000 сўмлик маҳсулот етказиб берилди, бироқ Сирдарё йўллардан мунтазам фойдаланиш унитар корхонаси томонидан шартнома шартлари бузилиб, 35 464 000 сўм миқдоридаги тўловлар тўлаб берилмади.

МЧЖ  томонидан бир неча бор қарздорликни қоплаш тўғрисида мурожаат қилинишига қарамасдан, қарздорлик қопланмади.

 “GOLD SAND INDUSTRIYA” МЧЖ раҳбари Ж.Аъзамов Сирдарё йўллардан мунтазам фойдаланиш унитар корхонасидан норози бўлиб Сирдарё туман адлия бўлимига ариза билан мурожаат қилди.

Мазкур мурожаат адлия бўлими томонидан ўрганилди. Ўрганиш жараёнида ушбу қарздорлик мавжудлиги Сирдарё йўллардан мунтазам фойдаланиш унитар корхонаси ўртасида тузилган солиштирма далолатномада ҳам ўз тасдиғини топди.

Ўрганиш давомида аниқланган ушбу қонунбузилиш ҳолати юзасидан тадбиркор манфаатида Гулистон туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси киритилди. Натижада суднинг қарори билан тадбиркор фойдасига 36 483 600 сўм ундириш белгиланди.

Адлия бўлими аралашуви билан тадбиркорнинг мурожаати қаноатлантирилди.


Содиқжон Ҳамроев,

Сирдарё туман адлия бўлими бош маслаҳатчиси