Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

18

Сайлов – 2021: Ўз келажагинг учун овоз бер!


Оқолтин туман адлия бўлими томонидан аҳолининг электорал маданиятини юксалтириш, сайлов қонунчилигига оид ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида туман Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасида тарғибот тадбири ташкил қилинди.

Тадбирда Сайлов кодексининг мазмун-моҳияти, сайлов қонунчилигига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида кенг маълумотлар берилди.  

Хусусан, президентлик сайловининг ўзига хос хусусиятлари, чет элда турган фуқароларнинг ҳамда ногиронлиги бўлган шахсларнинг сайлов ҳуқуқлари кафолатлари, сайлов бюллетенини тўлдириш тартиби тушунтирилиб, ҳар бир фуқаро бир овозга эга эканлиги алоҳида таъкидланди.

Тадбир сўнгида иштирокчиларни қизиқтирган саволларга туман адлия бўлими бошлиғи Ҳ.Эркабоев томонидан атрофлича жавоблар берилиб, мавзуга доир флаер ва буклетлар тарқатилди.


Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими