Янгиликлар
Сирдарё вилоят адлия бошқармасининг навбатдаги кенгайтирилган ҳайъат мажлиси бўлиб ўтди
Сирдарё вилоят адлия бошқармасининг навбатдаги кенгайтирилган ҳайъат мажлиси бўлиб ўтди. Унда Адлия бошқармаси томонидан 2021 йилнинг 9 ойи давомида амалга оширилган ишлар, йўл қўйилган камчиликлар ва келгусида бажарилиши лозим бўлган устувор вазифалар муҳокама қилинди.
Ҳайъат мажлисида бошқарма, туман (шаҳар) адлия бўлимлари, туман (шаҳар) юридик хизмат кўрсатиш марказлари, нотариал архив раҳбар ва масъул ходимлари иштирок этди.
Қайд этилганидек, ҳисобот даврида бошқарма таркибий бўлинмалари ҳамда туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан бир қатор ижобий ишлар амалга оширилди.
Хусусан, қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан 211 та таклифлар ишлаб чиқилди.
Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг 33 та норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ҳуқуқий экспертизадан ўтказилиб, хулосалар берилди.
Аниқланган 20 435 та қонун бузилиши ҳолатларини бартараф этиш бўйича давлат органлари ва ташкилотларга 574 та тақдимнома, 1 997 та огоҳнома ҳамда айбдор шахсларни маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан 154 та таклифлар киритилди.
Кўрилган таъсир чоралари натижасида 31 та ноқонуний қарорлар бекор қилинди, 147 нафар шахсларнинг маъмурий жавобгарликка тортилиши таъминланди, 296 нафар шахслар интизомий жавобгарликка тортилиб, шундан 17 нафар ходим билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди.
Судларга 7 млрд. 736,8 млн. сўмлик 503 та даъво аризалари киритилди. Келиб тушган жами 2 004 та мурожаатларнинг 1 800 дан ортиғи қонуний ҳал этилди.
Аҳолининг ҳуқуқий онгини ошириш бўйича 19 369 маротаба тарғибот тадбирлари ўтказилди.
Ҳайъат мажлисида фаолият давомида йўл қўйилган хато ва камчиликлар танқидий таҳлил қилинди, муаммоли масалалар очиқ-ойдин муҳокама қилинди.
Ҳайъат мажлисида фаолият давомида йўл қўйилган хато ва камчиликларни бартараф этиш, келгусида соҳани такомиллаштиришга қаратилган аниқ чора-тадбирларни белгилаш, таклифлар ишлаб чиқиш ҳамда амалиётга татбиқ этиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.
Сирдарё вилояти адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими