Yangiliklar
Давлат божлари, йиғимлар, жарималар ва бошқа мажбурий тўловларни онлайн режимда тўлаш имконияти яратилади (https://t.me/huquqiyaxborot/8245).
Сардоба туманидаги “Халқобод”, “Қуйитош”, “Янгиқишлоқ” ва “Бўстон” маҳаллалари фуқаролари учун туман сектор раҳбарлари ва адлия бўлими бошлиғининг сайёр қабули ўтказилди.
Айрим аҳоли қатламларига 500 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам кўрсатилади
Мамлакатимизда бағрикенглик ва инсонпарварлик маданиятини ривожлантириш, миллатлараро ҳамжиҳатлик ва тотувликни мустаҳкамлаш, барча фуқароларга миллати, дини ва ижтимоий келиб чиқишидан қатъий назар тенг ҳуқуқ ва имкониятлар яратиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири саналади.
Халқ билан мулоқот қилиш, дарду ташвишлари, орзу-истакларини билиш, уларни ўйлантираётган муаммолар ечимини топишда сайёр қабулларнинг аҳамияти катта.
Инсоният тарихида китоб босишнинг ихтиро қилиниши билан ушбу китобларда баён қилинган матнларни муаллифлик ҳуқуқи билан ҳимоя қилишга эхтиёж юзага келди. Ҳуқуқшунослик асарларида муаллифлик ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган илк қонунчилик ҳужжати намунаси сифатида 1710 йилда қабул қилинган Англия қироличаси Анна статутларини мисол қилиб келтиришади.
Ширин шаҳар адлия бўлими томонидан шаҳар мактабгача таълим бўлимида қонунчиликдаги сўнгги янгиликлар ҳамда фуқароларнинг сайлаш ва сайланиш ҳуқуқига оид нормаларни тушунтиришга қаратилган тарғибот тадбири ташкил этилди.
Гулистон туман адлия бўлими томонидан "Соҳилобод" МФЙда тарғибот тадбири ташкил қилинди. Тадбирда Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Қонуни мазмун-моҳияти тушунтирилди.
Фермер хўжаликларининг қонуний ҳуқуқлари ва манфаатларни ҳимоя қилиш, фермерлар муаммоларини ўрганиш орқали соҳага оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар базасинини янада такомиллаштириш мақсадида ўтказилаётган “Фермерга мадад” акцияси доирасида Боёвут туман адлия бўлими томонидан тумандаги “Муслима ҳосила ҳамкор” фермер хўжалигида мулоқот ташкил этилди.
Савол: Айни пайтда ходимлар масофавий иш режимида ишлашлари мумкинми?
Саволга Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими етакчи маслаҳатчиси Х. Сулайманбекова жавоб берди.