Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Yangiliklar

03
Сирдарё вилояти адлия бошқармаси ходимлари коронавирус инфекциясига қарши вакцина билан эмланишди

Бугунги кунда COVID-19га қарши курашишнинг энг самарали усули унга қарши эмланиш эканлиги умумэътироф этилмоқда. Ушбу инфекцияни кучли иммунитет билангина олди олинади. Бунинг учун ягона йўл – эмлаш орқали мустаҳкам иммун қўрғонини шакллантириш мумкин. Бугун Сирдарё вилояти адлия бошқармаси ходимлари коронавирус инфекциясига қарши вакцина билан эмланишди.

03
Адлия аралашгач, адолат қарор топди

“SHAX-YAN-TRANS-SERVIS” МЧЖ ҳамда Ховос туман ҳокимлиги ўртасида пахта терими ҳашарчиларини ташиш бўйича автохизмат кўрсатиш юзасидан умумий қиймати 90 000 000 сўмлик шартнома тузилган эди. Шартномага асосан автокорхона томонидан тўлиқ хизмат кўрсатилган бўлсада, Ховос туман ҳокимлиги томонидан шартнома шартлари тўлиқ бажарилмаган, яъни 29 926 000 сўм миқдорда пул маблағлари ўтказиб берилмаган.

02
БИЛАСИЗМИ?

Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларини бузганлиги, шунингдек суғурта полисининг ҳайдовчи ёнида бўлмаслиги транспорт воситаларини ушлаб туришга асос бўлмайди.

02
Сирдарё вилоятида суд-ҳуқуқ масалалари бўйича оммавий сайёр қабуллар ўтказилди

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 1-2 июль кунлари Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси биринчи ўринбосари Бахтиёр Исламов бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан Сирдарё вилоятининг Сайхунобод туманида жойлашган истироҳат боғида Сайхунобод ва Сирдарё туманлари аҳолиси учун, Оқолтин туман Овдуш дала ҳовлисида Оқолтин ва Сардоба туманлари аҳолиси учун, Гулистон шаҳри марказида жойлашган истироҳат боғида Гулистон шаҳар, Гулистон ва Мирзаобод туман аҳолиси учун, Боёвут туманидаги 2-сонли вилоят хорижий тилларга ихтисослашган мактаб интернати ҳовлисида Боёвут, Ховос туманлари ҳамда Янгиер ва Ширин шаҳар аҳолиси учун оммавий қабуллар ўтказилди.

02
ИЮНЬ ОЙИНИНГ ЭНГ ЯХШИ ХОДИМИ АНИҚЛАНДИ

       Адлия бошқармаси жамоаси орасида ўтказилган сўровнома натижаларига  кўра, 2021 йилнинг июнь ойи учун “Ойнинг энг яхши ходими” аниқланди. Унга кўра Гулистон шаҳар адлия бўлими бошлиғи Каршибаев Назар Абсаломович “Ойнинг энг яхши ходими” деб топилди.

02
Ўзбек халқи азалдан буён маданият булоғининг бошида бўлган

Сирдарё вилоят молия бош бошқармасида молия, ғазначилик ва вилоят давлат молиявий назорат бошқармалари ходимлари иштирокида тарғибот тадбири ўтказилди.  

02
VI чақириқ Халқ депутатлари Ховос туман Кенгашининг йигирма саккизинчи сессияси бўлиб ўтди.

VI чақириқ Халқ депутатлари Ховос туман Кенгашининг йигирма саккизинчи сессияси бўлиб ўтди.

02
Давлатимиз герби – фахримиз, ғуруримиз

Мамлакат ва жамият тараққиёти ҳамда унинг барқарорлигида давлат рамзларининг алоҳида ўрни бор. Шу маънода, гербимиз давлат ва жамият ҳаёти, унинг жаҳон ҳамжамиятидаги ўрни ҳамда ролини кўрсатишда муҳим аҳамиятга эга бўлиб, ҳар биримиз учун ифтихор тимсоли ҳисобланади.

02
Хотин-қизлар тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилинади

Мамлакатимизда хотин-қизларнинг ҳақ-ҳуқуқларини, қонуний манфаатларини таъминлаш, қобилият ва имкониятларини рўёбга чиқариш, уларни жамиятнинг тенг ҳуқуқли, фаол ва бунёдкор аъзосига айлантириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонун ҳамда Президентимизнинг “Зўрлик ишлатишдан жабр кўрган хотин-қизларни реаблитация қилишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори хотин-қизларнинг ҳуқуқий ҳимоясини янада кучайтириш, уларга бўлган эътиборнинг яна бир амалий ифодасидир.

02
2 июль – Ўзбекистон Республикаси Давлат герби қабул қилинган кун

2 июль – Ўзбекистон Республикаси Давлат герби қабул қилинган кун