Yangiliklar
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ишчи гуруҳи томонидан юридик хизмат кўрсатиш марказларини ташкил этишнинг ҳуқуқий асослари, ташкилот ва муассасалар билан ҳуқуқий ахборот алмашинувининг замонавий механизми ҳақида батафсил маълумот бериш мақсадида Сардоба туманида ўқув семинари ташкил қилинди.
Бугун Адлия вазирлиги ишчи гуруҳи аъзолари томонидан Сирдарё вилоятида Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат органлари ва ташкилотларида юридик хизмат кўрсатиш фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-5168-сонли Қарори ижроси юзасидан семинар-тренинглар ўтказилмоқда.
Жорий йилнинг 1 октябридан Юридик хизмат кўрсатиш марказлари фаолият бошлаши муносабати билан Сирдарё вилоятининг барча туман (шаҳар)ларида Адлия вазирлиги ишчи гуруҳи томонидан ўқув-семинарлар ташкил қилинмоқда.
Мирзаобод туманида ҳам юридик хизмат кўрсатиш маркази ўз фаолиятини бошлайди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат органлари ва ташкилотларига юридик хизмат кўрсатиш фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ марказлар ўз фаолиятини “E-huquqshunos” электрон тизими орқали амалга оширади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат органлари ва ташкилотларига юридик хизмат кўрсатиш фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан республиканинг барча туман (шаҳар)ларида юридик хизмат кўрсатиш марказлари ташкил қилинади. Марказлар фаолиятини ташкил этиш учун 1 056 та штат бирлиги ажратилган бўлиб, шундан, Сирдарё вилоятининг 11 та туман (шаҳар)ларида жами 41 та штат бирлигидан иборат таркибда юридик хизмат кўрсатиш марказлари фаолияти йўлга қўйилмоқда.
Гулистон шаҳар юридик хизмат кўрсатиш маркази ўз иш фаолиятини бошлашга тайёр
Сирдарё туманида “Мамлакатнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида хотин-қизларнинг ўрни: ижтимоий фаоллик, ҳуқуқий ва сиёсий маданият” мавзусидаги тарғибот ойлиги доирасида тадбир бўлиб ўтди
Ўзбекистон Республикасининг “Интеллектуал мулк объектларининг ҳуқуқий муҳофазаси янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуни билан соҳага оид қонунчилик ҳужжатлари муайян нормалар билан тўлдирилди, интеллектуал мулк объектлари муҳофазаси мустаҳамланди.
Тегишли давлат тиббиёт муассасаларида (https://lex.uz/docs/5534899#5546641) имтиёзли тоифага кирувчи шахсларга квота асосида ордер бериш тартиби бекор қилинади (https://t.me/huquqiyaxborot/10105) ва молиялаштиришнинг янги механизми асосида уларни ҳисобга олиш ва навбат асосида даволанишга йўллашнинг электрон ахборот тизими жорий этилади.
Фуқаролар З.Синнанова ва С.Синнановалар Сирдарё туманидаги 30-сон мактабгача таълим ташкилоти раҳбарининнг ноқонуний хатти-ҳаракатидан норози бўлиб туман адлия бўлимига мурожаат қилди.