Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Yangiliklar

20
Сирдарё вилоят ҳудудида фаолият кўрсатаётган 23-март шанба ҳамда 24-март якшанба куни ишловчи давлат нотариал идоралари нотариуслари ҳақида маълумот

Сирдарё вилоят ҳудудида фаолият кўрсатаётган 23-март шанба ҳамда 24-март якшанба куни ишловчи давлат нотариал идоралари нотариуслари ҳақида маълумот

19
АҲОЛИ БИЛАН ҲУҚУҚИЙ МАВЗУДА УЧРАШУВЛАР

Бугунги кунда мамлакатимизда, шу жумладан, Сирдарё вилоятида аҳоли онгига қонунчиликнинг мазмун-моҳиятини етказиш борасида  тарғибот тадбирлари изчил олиб борилаётир.
Жумладан, бугун Боёвут тумани адлия бўлими ходимларининг туман ҳокимлиги, тиббиёт бирлашмаси билан ҳамкорликда  тумандаги Маданият ва Ижодкор маҳалласи аҳолисига билан ўтказган учрашувларида  конунчиликдаги янгиликлар, ...

19
УЙ-ЖОЙ КОММУНАЛ ХИЗМАТ КЎРСАТИШ БОШҚАРМАСИ ХОДИМЛАРИ УЧУН ҲУҚУҚИЙ МАСЛАҲАТ КУРСИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 январда қабул қилинган ПФ 5618-сон “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармонининг 12-банди ҳамда Адлия вазирининг 2019 йил 8 февралдаги 45-ум-сон “Давлат органлари ва ташкилотларда ходимларнинг ҳуқуқий билимларини оширишга қаратилган ҳуқуқий маслаҳат курсларини ташкил этиш тўғрисида”ги буйруғи” ижросини таъминлаш мақсадида  Сирдарё вилоят Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бош бошқармаси ва унинг тизимидаги ташкилотлар ходимлари учун ҳуқуқий маслаҳат курси ташкил этилди.

19
“ҲУҚУҚИЙ АХБОРОТ ” ТЕЛЕГРАММ КАНАЛИ СИЗНИНГ ЭНГ ЯҚИН МАСЛАҲАТЧИНГИЗ

Ҳуқуқий маданиятини билмаган саҳрода адашган кимсага ўхшайди. Шу сабаб улар ўз ҳаётлари давомида турли кўнгилсизликларга учраши мумкин. Ҳар ким ўзининг яшаш, меҳнат қилиш, илм олиш каби ҳуқуқий меъёрларни билиши муҳимдир.Бу албатта инсоннинг ҳуқуқий саводхонлигига боғлиқдир. Давлатимиз раҳбари 2019 йил 9 январда  имзолаган “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги ПФ-5618-сон Фармони ижроси юзасидан   аҳолига мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, қабул қилинаётган қонун хужжатлари  ва давлат  дастурларининг мазмун - моҳиятини изчил етказиш тизимини  шакллантириш борасида қатор кўрсатмалар берилган.

18
ҲУҚУҚИЙ МАДАНИЯТЛИ ИНСОН ҚОНУНЛАРНИ ҲУРМАТ ҚИЛАДИ

Шу кунларда Сирдарё вилоятининг барча ҳудудларида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил  9 январдаги ПФ-5618-сон Фармони билан тасдиқланган Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш концепциясини 2019 йилда самарали амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси”нинг 14-банди бўйича профилактика инспекторларининг ёрдамчилари, “Маҳалла посбони” жамоатчилик тузилмаси аъзолари, “Фидокор ёшлар” жамоатчилик тузилмаси аъзолари ва “Фидокор ёшлар” жамоатчилик патруль гуруҳлари аъзоларининг янги  қабул қилинаётган қонун ҳужжатларидан хабардорлик даражасини оширишга қаратилган тарғибот тадбирлари  ўтказилмоқда.  

18
САЙЛОВ ҚОНУНЧИЛИГИ ТАРҒИБОТ ҚИЛИНМОҚДА


Сирдарё вилояти ҳудудларида шу йил май ойида бўлиб ўтадиган Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови олдидан сайлов қонунчилиги тарғиботи қизғин давом этмоқда.

18
САЙЛОВ ҚОНУНЧИЛИГИ ТАРҒИБОТ ҚИЛИНДИ

  Гулистон Давлат университетида фуқаролар йиғини раислари сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишнинг долзарб масалаларига бағишланган  ўқув-семинари бўлиб ўтди.
  Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари)сайловининг ташкилий ва ҳуқуқий асослари тўғрисида бўлиб ўтган  ўқув-семинарига  вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи вилоят комиссияси аъзолари, туман ва шаҳар ҳокимлиги ташкилий-назорат гуруҳи раҳбарлари, фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва ўтказишга  кўмаклашувчи туман ва шаҳар комиссияси раислари,  фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича  туман ва шаҳар бўлимлари раҳбарлари, туман ва шаҳар маҳалла фуқаролари йиғинлари раислари сайловини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича ишчи гуруҳи раҳбарлари таклиф этилдилар.

25
МАЪНАВИЯТЧИЛАР УЧУН ҲУҚУҚИЙ АХБОРОТ СОАТИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 январдаги ПФ-5618 сон “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармони 12-банди ижросини таъминлаш, шунингдек, давлат органлари ва ташкилотлар ходимларининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, соҳага доир қабул қилинган қонун ҳужжатларидан уларнинг хабардорлик даражасини ошириш мақсадида вилоятимиз бўйлаб “Ҳуқуқий ахборот кун”лари, ёшлар учун “Ҳуқуқий ахборот соат”и, ҳатто мактабгача таълим муассасаларида ҳам ҳуқуқий машғулотлар ўтказилмоқда.

19
ҲУҚУҚИЙ ТАРҒИБОТ ТАДБИРЛАРИ ЎЗ САМАРАСИНИ БЕРМОҚДА

Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлимига Сирдарё туманилик Севара Пармановадан мурожаат келиб тушди.  Мурожаатчи Сирдарё тумани 30-сон мактабгача таълим муассасаси мудирасининг хатти-ҳаракатларидан норози бўлиб шикоят қилган.  

Севара Пармановага кўра уни 2019 йил 6 февралда Сирдарё тумани 30-сон мактабгача таълим муассасаси мудирасининг 06-сон буйруғи билан ишга қабул қилишган. Кейинчалик, унинг талаба эканини баҳона қилиб, ишдан бўшатишган.

19
ТАЛАБАЛАРГА ҲУҚУҚИЙ АХБОРОТ СОАТЛАРИ

Жорий йилнинг февраль ойидан бошлаб  Сирдарё вилоят Адлия бошқармаси Гулистон Давлат университети билан имзолаган қўшма чора-тадбирлар режасига биноан   адлия бошқармаси ҳамда Гулистон шаҳар адлия бўлими масъул ходимлари университетнинг барча  факультетларида талабалар учун  “Ҳуқуқий ахборот соати” машғулотларини ўтказиб келмоқдалар.