Yangiliklar
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ташаббуси билан бутун мамлакатимиз бўйлаб ўтказилаётган "Инсон ҳуқуқлари- олий қадрият" лойиҳаси доирасида Сирдарё вилоятида ҳам тизимли ва манзилли тарғибот тадбирлари бўлиб ўтяпти. Шу жумладан, тадбирлар жараёнида фуқаролардан оғзаки ва ёзма мурожаатлар қабул қилиняпти ва жойида ўрганиб чиқилиб, муаммоларни бартараф этиш юзасидан чоралар кўрилмоқда.
Мисол учун, Сирдарё тумани адлия бўлими маҳаллаларда манзилли тарғибот чоғида фуқаро Н.Мавлянова ва бир гуруҳ фуқаролардан ойлик иш ҳақлари вақтида берилмаётганлигидан шикоят қилди.
Эсимда, бунда ўн йиллар чамаси олдин, вилоят ҳокимлигига кириб кета туриб, кириш йўлагига мўлтиллаб қараб турган уч қизни учратган эдим. Ушбу қизлар кўзимга иссиқ учради, саломлашиб, “ҳа қизлар?” деб сўрагандим, улар худди қариндошларини кўргандек севиниб кетишди. Бирпасда келишдан мақсадларини билиб олдим. Учови ҳам Меҳрибонлик уйи битирувчилари экан, тиббиёт касб-ҳунар коллежини тамомлашган. Коллежда ўқишганда ўқув муассасаси ётоқхонасида яшашган, битиргандан кейин ҳам жой топиша олмаганларидан ётоқхонада қолиб кетишган. Бу орада дугоналарнинг бири ҳомиладор бўлиб, фарзанди дунёга келган. Энди коллеж раҳбарияти ётоқхонани бўшатиб қўйишларини талаб қиляпти экан. Уй сўраб барча ташкилотларга мурожаат қилишган, охири хотин-қизлар қўмитасидан паноҳ сўраб келишган экан. “Бир тарафдан коллеж маъмуриятидан хафамасмиз, бошқалар ҳам ўқишга келишяпти, жой керак, аммо, иккинчи тарафдан...қаерга борамиз?” дея кўз ёш қилишган эди қизлар ўшанда.
Жамоатчилик назорати мамлакатимизда амалга оширилаётган демократик ислоҳотларнинг самараси ва муваффақиятини таъминлашда асосий воситалардан биридир. Шу боис, Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 12 апрелдаги Жамоатчилик назорати тўғрисидаги 474-сонли Қонуни мазмун-моҳиятини аҳолининг барча қатламларига етказиш, фуқароларнинг ҳуқуқий саводини чиқариш ва жамоатчилик ташкилотларини фаоллаштириш давлат ҳокимияти органлари ҳамда жамият сиёсий тизимининг бошқа институтлари устидан ҳам жамоатчилик назоратини амалга ошириш имкониятини яратади.
Мирзаобод туман адлия бўлими бошлиғи Ҳамид Аҳмедовнинг номига фуқародан ариза тушди. Ушбу мурожаатда фуқаро Усманов Ф. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича вилоят Кенгашида ишлаган даври - 2018 йил ноябрь, декабрь ойлари учун иш ҳақи ҳамда фойдаланмай қолган меҳнат таътилида бериладиган моддий ёрдам ҳамда ноқонуний ушлаб қолинган даромад солиғини қайтариб тўлаб беришда амалий ёрдам сўраган эди.
Сирдарё вилояти туман-шаҳар адлия бўлимлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 январдаги "Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида"ги ПФ-5618 сонли Фармонининг 2-иловасида белгилаб берилган Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш концепциясини 2019 йилда самарали амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси”да белгиланган чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан жойларда тинимчиз ҳуқуқий тарғибот олиб бормоқдалар.
Чунки, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 164-моддасидаги умумий қоидага кўра, ходимнинг ёзма равишда розилиги билан, бундай розилик бўлмаган тақдирда эса, суднинг қарорига асосан меҳнат ҳақидан ушлаб қолиниши мумкинлиги, солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни ундириш учун ходимнинг розилигидан қатъий назар, меҳнат ҳақидан ушлаб қолиниши белгиланган қонун талаби ҳамда Адлия вазирлиги томонидан 2001 йил 15 майда № 1031-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган “Идора ва ташкилотлар томонидан ўз ходимларидан коммунал хизматлар учун ҳақни иш хақидан ушлаб қолиш тартиби тўғрисида”ги Низом талабларига тўғри келмайди.
Боёвут тумани Сирдарё вилоятининг энг йирик туманларидан бири бўлиб, ушбу ҳудудда 38 та маҳалла фуқаролар йиғини жойлашган. Аҳолиси сони 122 мингдан зиёдни ташкил қилади. Туман аҳолисининг ярмидан деярли 70 фоизи қишлоқ хўжалигида банд, туманда 1 та тиббиёт бирлашмаси, 52 та умумтаълим мактаби ва 2 та лицей, 7 та касб-ҳунар коллежи мавжуд.
Давлатимиз раҳбари 2019 йил 9 январда имзолаган “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги ПФ 5618-сон Фармони ижроси юзасидан бугун бутун Ўзбекистон бўйлаб инсон ҳуқуқ ва эркинликларига ҳурмат муносабатини шакллантиришга, аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга, жамиятда фуқароларнинг ҳуқуқий саводхонлиги даражасини оширишга қаратилган ҳуқуқий тарғибот тадбирлари бўлиб ўтмоқда.
Сайхунобод тумани адлия бўлимига "Сувокава" дук Сайхунобод филиали ходимлари бўлган Ф.Пирназаров, Г.Исроилова, К.Пирназаров ва бошқаларнинг иш ҳақларини олаолмаётганликлари юзасидан ёзган аризаси келиб тушди.
Сайхунобод тумани Адлия булими бошлиғи Н.Тагиров томонидан ушбу корхонада ўрганиш ўтказилиб, тақдимнома киритилди.
Шу кунларда мамлакатимиз бўйлаб Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2019 йил 27 январдаги 1-13/4-137/8-сонли топшириқ хатига асосан, жойларда инсон ҳуқуқларига риоя этилишининг ҳолатини ўрганиш, жамиятда инсон ҳуқуқларига ҳурмат руҳини қарор топтириш ҳамда фуқаролар ҳуқуқлари бузилишига муросасиз муносабатни шакллантириш мақсадида “Инсон ҳуқуқи - олий қадрият” лойиҳаси доирасида мониторинг ва ўрганиш ишлари давом этяпти.